Воскресенье, 05.05.2024, 15:14
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 15 » ЮРИЙ САРКИСЯН: “ГИГГЗНИ ОЛИБ КЕЛАМИЗ”
    10:34
    ЮРИЙ САРКИСЯН: “ГИГГЗНИ ОЛИБ КЕЛАМИЗ”

    ЮРИЙ САРКИСЯН: "ГИГГЗНИ ОЛИБ КЕЛАМИЗ”

    Фарғонанинг "Нефтчи” жамоаси устози Юрий Вазгенович Саркисянни яхши танийдиган билишадики, у ҳар доим ҳазиллашишни ёқтиради. Шунинг учун, ўйиндан олдин ёки ўйин пайтида бирор бир қизиқ гапни айтиб, футбол мухлисларини хурсанд этади. Ўз навбатида биз журналистлар ҳам Юрий Вазгенович айтган ҳар бир гапни диққат билан кўзатиб борамиз. Негаки, гоҳида айнан Саркисян ҳақиқатни топиб гапиради. Бугунги мақоламизда "Нефтчи” бош мураббийнинг сўнгги йилларда айтган айрим қизиқарли гапларидан парча келтирамиз.

     

    РУСТАМ САИДОВ ЯХШИСИ ДАЛАДА КЕТМОН ЧОПСИН!

    2003 йил. Орадан бир йил ўтиб, яна "Нефтчи” устози бисотидаги гапларни айтишга мажбур бўлади. Ўша йили фарғоналиклар Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи даврасини мағлубият билан бошлашганди. Бой берилган учрашувларнинг биридан кейин Саркисяндан ўйин ҳақидаги таассуротларни олишга интилган журналистга Юрий Вазгенович қўйидагича жавоб қайтарганди: "Мана, бизнинг кўплаб ўйинларимизга Рустам Саидовни бош ҳакам этиб тайинлашяпти. Нима, Ўзбекистонда ундан бошқа ҳакам қуриб қолганми? Масалан: бугунги ўйиндаги ҳаракатларидан мен умуман қониқмадим. Саидовга маслаҳатим яхшиси далага бориб кетмон чопсин! Ундан яхши деҳқон чиқади”.

     

    СОЧ БИЛАН БИРГА АҚЛИНИ ҚИРДИРИБДИ

    2004 йил. "Нефтчи” Фарғонада ашаддий ва азалий рақиби бўлмиш "Навбаҳор”дан қақшатгич зарба қабул илиб олади. Аниқроғи, навбатдаги "водий дерби”сида наманганликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишади. Ўйиндан кейин кўплаб журналистлар Саркисяндан интервью олишни исташарди. Аммо шу пайтда Юрий Вазгеновичнинг кайфияти у қадар яхши эмаслиги шундоқ куриниб турарди. Шундай бўлса-да, "Нефтчи” устози мултираб турган қаламкашлар райини қайтармади.  Якунланган учрашув ҳақида гапирар экан, 24 йилдан бери "Нефтчи”ни бошқариб келаётган мураббий шундай деганди:”Мағлубиятимизнинг асосий сабачиси бу Маъсуд Тоиров. Ушбу ҳимоячи бугун икки марта қўпол хатога йўл қўйди. Афтидан учрашувдан олдин Макс сочлари билан бирга ақлини ҳам қирдириворган кўринади. Акс ҳолда...”

    Шу пайт кимдир Каваленко ҳақида сўрайди. Юрий Вазгенович эса бунга қойимақом жавоб қайтаради.

    "Нима ҳаммаларинг Ильяга осиласизлар. Ёки у сизларнинг арпаларининг хом ўрдими? Коваленко мен ёқтирган ўйинчилардан бири. У ҳамиша яккакурашларда ғалаба қозонади. Унинг олдида Исоқов ва Бердиев ўзини эркин ҳис этади. Кава уларга қулай имкониятлар яратиб беради. Шундай экан Коваленкога бўлган қарашни ўзгартиринглар. Яна бир гап унга яқинда Қозоғистондан таклиф бўлди. Мен сотишни истамадим”. Залда кулгу кутарилди.

    2004 йилда "Нефтчи” устозига доир яна бир қизиқ ҳодиса бўлиб ўтганди. Ўзбекистон чемпионатининг охирги турида "Нефтчи” ўз майдонида "Бухоро”ни қабул қилганди. Ўйиндан кейин журанлистлар одатга кўра, Саркисяндан интервью олмоқчи бўлганди. Юрий Вазгенович бунга рози бўлди. Аммо мухбирлардан бирининг "Пахтакор”ни қачон ютасизлар?” деган саволи "Нефтчи” устозини ғазаблантиргани боис, ҳамма журналистни стадиондан қувиб солганди.  "Кейин айтганди. "Пахтакор”ни ютадиган кунларимиз ҳам келади. "Пахтакор” мавсум бошида очколарни йиғиб олади. Мавсум якунига келганда эса бозордаги олиб сотар каби очколарни пуллайди. Сизлар мана шундай футбол керакми?”.

     

    СЕНИ СЕҲРЛАБ ҚЎЙИШГАНМИ, ДЕЙМАН

    2005 йил. "Нефтчи” Самарқандда "Динамо” меҳмони бўлади. Гарчи, мазкур баҳсда меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлишса-да, шу куни Юрий Вазгенович анча асабийлашгани боис, шогирдларига бисотидаги айрим ширин сўзларни айтганди. Масалан, Илья Коваленкога қарата шундай деганди. "Сени бирров сеҳрлаб қўйиганими дейман, гол уролмаяпсан”.  Илья бир нечта вазиятлрни йўққа чиқаргани Юрий Вазгеновичнинг жаҳлини чиқарганди.  Бироз ўтиб, Лебедов ҳимояда қўпол хатога йўл қўяди. Аммо мезбонлар ҳужумчиси вазиятдан фойдалана олмайди. Шундан кейин, Саркисян тажрибали шогирдига қарата шундай деди: "Сергей яхшиям ҳужумчи бироз  кайфи бор экан. Акс ҳолда гол киритармиди?”.

     

    "ДИНАМО” ҲИСОБИДАН ОШ

    2009 йил. Саркисяннинг бисотидаги энг ширин сўз Самарқандда янграйди. Айтиш жоизки, мазкур сўзлар анча можарога ҳам сабаб бўлганди. "Динамо” билан ўйинда мағлубиятга учрагач, "Нефтчи” устози матбуот-анжуманида шундай деганди: "Бугунги ўйинда бош ҳакам Рустам Саидов очиқчасига мезбонларга ён босди. Ўзи бу рефери бизни ёмон кўради шекилли, нуқул бизнинг ўйинларимизни "синдиради”. Мен сизларга битта сирни очаман. Эртага Рустам Саидов тўй қиляпти. Тўйдаги ошни эса "Динамо” ўз бўйнига олган”.

    Юрий Вазгеновичнинг  мана сўзлари охир-оқибат катта шов-шувларни келтириб чиқарди.

    Айтганча, Юрий Вазгенович ўтган йили ҳар бир мағлубиятдан кейин битта сўзни такрорлайвериб, мухлислар медасига тегиб кетди. "Етакчиларимиз жароҳатланган. Ҳакамлар бизни синдиришяпти” каби сўзлар деярли ҳар бир ўйиндан кейин янгради.

     

    СЕҲРЛАНГАН ЖАМОА

    2010 йил. Юрий Вазгенович жорий йилда узоқ муддат давомида ўтган мавсумдаги гапларни такрорлаб юрди. Охири ўзи ҳам бундан тўйиб кетган шекилли, яқиндан бошлаб бошқа бир гап топиб олибди. Олдинлари жароҳатлардан ва ҳакамлардан нолиб юрган мураббий эндиликда қўйидаги гапларни айтмоқда. "Менинг жамоамни кимдир сеҳрлаб қўйганга ўхшайди. Шогирдларим уч метрдан ҳам гол кирита олишмаяпти. Рақибимиз эса дарвозамизни 35-40 метрлардан ишғол этишяпти”. Мазкур сўзлар учта ўйиндан кейин янгради. Демак, энди мавсум сўнггига қадар мана шундай гапларни эшитсак ажаб эмас. Негаки, Юрий Саркисян битта гапни узоқ муддат айтиб юришни ёқтиради.

     

    ГИГГЗНИ ОЛИБ КЕЛАМИЗ

    2011 йил. "Пахтакор”- "Нефтчи” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Юрий Саркисян «Нега доим турли баҳоналарни излайверасиз? Аниқ ечимни топмадингизми?» мазмунидаги саволга қўйидагича жавоб берганди.

    «Сен менга провакацион савол беряпсан. Ечим дейсанми? Ҳа, ечимни топдим: Ҳозир бориб МЮдан Гиггзни сотиб оламиз».

    Йил бошида эса бошқа бир журналист нега жамоада легионерлар йўқ деган саволига "Нефтчи” устози қўйидаги жавоб қайтарганди.

     - Сиз ўзингиз қаерда туғилгансиз?

    - Тошкентда, жавоб берди журналист.

    - Хотинингиз қаердан?

    - У ҳам шу ердан.

    - Нега Париждан уйланмадингиз, шундай қилганингизда сизга ҳам бизга ҳам яхши бўлардику.

     

    ХОТИНИМДАН БОШҚА ҚАРИНДОШИМ ЙЎҚ

    «Худди мендек фаолият олиб борган мураббийни дунё миқёсида ҳеч кўрганмисиз? (залдан «Англияда» деган Фергюсонга ишора маъносида жавоб янграйди.) Нима? Англияда? Кечириб қўясан. Мен 24 йилдан буён ҳатто бир кун ҳам таътилга чиққаним йўқ. Рафиқам «Бўлди бас қилсанг-чи шу футболни тинчгина нафақага чиқиб қарилик гаштини сур деяпти» Ўзбекистонда мени бошқа қариндошларим йўқ фақатгина хотиним бор. Фақат угина менга қайғуради. У мени йўқотишдан қўрқади. Сабаби унга жуда ёқаман».

    «Агар, «Насаф» ёки «Бунёдкор» каби жамоаларда мураббий кетса футболчилар ҳам унга қўшилиб кетиб қолишади. Саркисян «кетадиган жойига» кетса ҳам «Нефтчи» футболчилари жамоаларига содиқ қолишади».

     

    ФАҚАТ ЎЗИМ ИШЛАГАНМАН

    «Мен 1986 йил ноябрда «Нефтчи»га келганимдан сўнг деярли тўрт йил мобайнида бир ўзим ишлаганман. Ҳозир эса руҳият бўйича алоҳида мураббий, дарвозабонлар учун алоҳида мураббий, тактика бўйича алоҳида мураббий, жисмоний тайёргарлик борасида мураббий ишқий алоқалар (шу жойи сал юмшатилган, тўғри тушунасиз- муаллиф) бўйича алоҳида... Буларнинг барчаси ўзимда жам бўлган бўлса, менга нима кераги бор уларни?»

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Просмотров: 647 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz