Воскресенье, 05.05.2024, 16:04
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 28 » Кахи Махарадзе: Дарвозада туришимга ҳам тўғри келган
    10:35
    Кахи Махарадзе: Дарвозада туришимга ҳам тўғри келган


    «Пахтакор» клуби расмий сайтининг хабарига кўра, жамоанинг грузиялик ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзе сешанба куни «Орият доно» радиосида мухлислар томонидан келган саволларга жавоб қайтарган.

    - Ўзбекистонга келиб қолишингиз қандай содир бўлган?
    - 2009 йилнинг ёзида менга бир танишим қўнғироқ қилиб, кучимни Ўзбекистонда синаб кўришим мумкинлигини айтди. Мен эса бунга рози бўлдим. Тошкентга келиб, «Локомотив» машғулотларида қатнашдим ва шундан кейин жамоа билан шартнома туздим.

    - «Пахтакор»га ўтишингизчи?
    - Ҳаммаси оддий. «Локомотив» биринчи лигага тушиб кетгач, мен қуйи лигада ўйнашни хоҳламадим. Шунда «Пахтакор»дан таклиф тушди ва бу жамоа таклифига иккиланмасдан розилик билдирдим. Чунки ушбу клуб Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади.

    - «Локомотив»да анча асабий тўп тепардингиз. «Пахтакор»да эса анча интизомлисиз. Бунинг сабаби нимада?
    - «Локомотив»да ўйинимиш қовушмай қолган тақдирда асабийлашишни бошлардим. Чунки ҳар доим ҳам ўйинлар ўзимиз хоҳлаган тарзда ўтавермасди. «Пахтакор» билан 2010 йилги учрашувда қизил карточка олиб, жамоани қийин аҳволга солиб қўйгандим. Буни мураббийлардан бири таъкидлаб ўтганди. «Пахтакор»да эса кўпинча ўзимиз истагандек ўйнаймиз. Шу сабабли интизомим яхши ҳолатда.

    - Грузия ва Ўзбекистон чемпионатлари савиясини таққослай оласизми?
    - Грузияда икки йилдан бери ўйнамаяпман. Лекин аввалги савия ҳозирги Ўзбекистон чемпионати савиясидан анча паст эди. Бу ерда учрашувлар анча шиддатли кечади. Лекин бу йил Грузиядаги дўстларим баҳслар кескинлашиб қолгани ҳақида айтишяпти.

    - «Пахтакор»да футболчиларнинг ўзаро муносабати ҳақида нима дейсиз?
    - Бизда барча бир-бирига ҳақиқий дўстлар сингари муносабатда бўлади. Шу сабабли янги келган ўйинчилар тезда жамоага киришиб кетишади. Ёшлар билан ҳам, анчадан бери ўйнаб келаётган тажрибали футболчилар билан ҳам муносабатимда муаммо йўқ. Кўпроқ ярим ҳимояда ҳаракат қиладиган футболчилар билан суҳбатда бўлиб турамиз. Чунки бу ўйинга ҳам таъсир кўрсатади.

    - Ўзбекистондаги ҳаёт тарзи тўғрисидаги фикрингиз қандай?
    - Жуда ижобий. Бу ерда одамларнинг жуда хушмуомалалиги ва шаҳарнинг жуда ҳам тинч экани менга ёқади. Одамлар эса Грузиядаги каби жуда ҳушчақчақ. Маҳаллий аҳолининг урф-одатлари, анъаналари ва ҳаёт тарзи менга маъқул келган. Таомлардан эса паловга гап бўлиши мумкин эмас. Ушбу овқатни севиб истеъмол қиламан. Лекин ҳозирча эрталабдан ошга боришимга тўғри келмаган. Чақирмоқчи бўлганларга эса бундай қилмасликларини илтимос қилиб қолардим (кулади). Чунки эрталабдан палов ейишга бориш жуда катта муаммо.

    - Самарқанд, Бухоро ва Хива сингари тарихий шаҳарларни айланиб улгурдингизми?
    - Ҳозирча бунга вақтим бўлгани йўқ. Лекин бир кун шундай қилишни ўйлаб қўйганман. Учрашувларга борган пайтимизда асосий эътибор фақат ўйиннинг ўзига қаратилади. Шунинг учун айланишга деярли вақт ажратмаймиз. Лекин бу шаҳарларнинг жуда тарихий эканлигини яхши биламан.

    - Бўш пайтингизда нималар билан шуғулланасиз?
    - Ўғлим билан боғларни айланамиз. Ёки баъзида боулинг ўйнаб тураман. Умуман олганда, оилам билан бирга бўлиб, турли кўнгилочар жойларга ташриф буюрамиз.

    - УЕФА Кубогида иштирок этгансиз. Ўшанда қайси машҳур футболчиларга қарши майдонга тушгансиз?
    - Ҳа, УЕФА Кубогида қатнашганман. Ўшанда биз «Спортинг» ва «Ньюкасл» сингари машҳур клубларга қарши ўйнагандик. «Спортинг» таркибида Лиедсон ва Рошембак, «Ньюкасл»да эса Женас, Ширер, Клюйверт, Гивен каби машҳурларга қарши тўп тепганмиз. Гарчи, ўша беллашувларда имкониятни бой берган бўлсак-да, ўша баҳслар бизга бутун фаолиятимизга ижобий таъсир кўрсатган тажрибани тақдим қилган.

    - Энди эса Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаяпсиз. Бу икки турнир ҳақида қандай фикрдасиз?
    - Ҳар иккиси ҳам жуда яхши мусобақа. Лекин УЕФА Кубогида анча кучли ва тажрибали футболчилар иштирок этишади. Осиёда ҳам Чемпионлар лигаси тобора яхши савияга кириб боряпти. Айниқса, футболчиларнинг техник жиҳатдан кучлилиги мени ҳайрон қолдирди. Бу мавсумда «Истиқлол» жамоаси аъзолари жуда ажойиб ўйин кўрсатишди. Улар гуруҳда энг яхши ўйин ташкил қилган жамоа бўлишди.

    - Ушбу мавсумда жамоа нимани ютиши мумкин?
    - Чемпионат ва кубокни. Буни шунчаки айтмаяпман. Иккинчи даврада биз янада ишончли ўйин намойиш қилиб, ўртадаги фарқни йўққа чиқарамиз деб ўйлайман. Насиб қилса, бунга мухлисларнинг ўзлари ҳам гувоҳ бўлишади.

    - Қайси чизиқда ўйнаш сиз учун қулай?
    - Ярим ҳимояда. Лекин «Локомотив»да ярим мавсум ҳимояда ўйнашимга ҳам тўғри келган. Шунингдек, бир марта дарвозага туришимга тўғри келган. Ўшанда барча захира амалга оширилиб, дарвозабонимиз майдондан четлатилганди.

    - Суҳбатимиз охирида мухлисларга тилакларингизни айтиб ўтсангиз.
    - Мухлислар ҳар доим соғ бўлишсин. Уларга омад тилайман. «Пахтакор»га мухлислик қилишда давом этинг ва ғалабаларимизга шерик бўлинг. «Пахтакор» чемпион!

    Манба: www.pakhtakor.uz
    Просмотров: 474 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz