ФИФА расмий саётининг маълум қилишича, БАА терма жамоаси бош мураббий
Сречко Катанец ўз лавозимидан озод этилди.
Словениялик мутахассиснинг истеъфога чиқишига сабаб, унинг қўли
остидаги жамоа Жаҳон чемпионати саралаш босқичида омадсиз старт олгани бўлди.
Амирликлар ўтказилган ҳар икки ўйинда ҳам мағлубият аламини татиб
кўрди.
Катанец 2009 йилда БАА терма жамоасини қабул қилиб олганди.
|