Вторник, 21.05.2024, 14:27
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 4 » Хосеп Гвардиола: “Шогирдларим ғалабага ташна”
    17:39
    Хосеп Гвардиола: “Шогирдларим ғалабага ташна”


    Мавсумни иккита соврин билан бошлаган "Барселона” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Испания чемпионати доирасидаги "Вильяререал”га қарши кечган учрашувдан кейин журанлистлар билан суҳбатлашди. Мулоқот чоғида каталонияликлар устози шогирдларини мақтаб ўтди. Айниқса, Фабрегас, Маскерано ва Бусткеслар шаънига иллиқ фикрларни билдирди.

    - Жамоангиз "Вильярреал”ни осонликча доғда қолдирганидан ҳайратда қолган бўлсангиз керак?

    - Яширмайман, охирги йилларда "Вильярерал” бизга етарлича ташвиш туғдираётганди. Бу жамоанинг ўйин услуби бизга мос келмайди. Шунинг учун йирик ҳисобдаги ғалабадан мамнун бўлдим. Шогирдларим ажойиб ўйин намойиш этишди.

    - Ҳимоя чизиғида олиб борилаётган эксперименларингиз барчани лол қолдирмоқда. Сиз кутилмаган вариантни танладингиз...

    - Дарҳақиқат, Макерано ва Бускестларни ҳимояга қўйишдан олдин бироз хавотирга ҳам тушгандим. Зеро, биз аввал бундай вариантдан фойдаланмагандик. Мен футболчиларни бир нечта ғояларни айтдим. Улар ўзари учун қулай бўлганини танлашди.

    - Бу билан таваккал қилганингизни тан оласизми?

    - Албатта, буни инкор этиб бўлмайди. Аслида мураббийларнинг вазифа оғир вазиятдан чиқиб кетишдан иборат эмасми? Лекин ўйиндан олдин ҳимоя чизиғидан бироз таҳликага тушганим рост.

    - Шогирдларингизни мақташдан чарчамаяпсиз...

    - Мен ҳеч қачон уларнинг шаънига илиқ фикрларни билдиришдан чарчамайман. Биз қайд этаётган натижаларнинг ўзи улар қандай кучга эга эканлигини кўрсатиб турибди.

    - Копа Америка мусобақасидан сўнг, айрим мутахассислар Лео Месси қисқа фурсат ичида яна илгариги формасига қайтишига шубҳа қилишганди...

    - Афтидан, бундай фикрга келганлар Лео Месси кимлигини ва у нималарга қодир эканлигини яхши билишмаса керак. Тўғри, у ёзда "Барса” билан жуда кам шуғулланди. Лекин барибир жамоага ғалаба келтирган голларга муаллифлик қилгани мени хурсанд қилди.

    - Жамоага келаётган янги футболчилар тезда жамоа ўйинига мослашиб кетмоқда. Бунинг сири нимада деб ўйлайсиз?

    - Бунинг сабаби оддий. Агар ўша футболчи бизнинг усулимизга мослаша олса, биз олдинга қараб кетамиз. Бизда кўплаб маҳоратли ўйинчилар бор. Академиямиз ҳам бизга мунтазам юлдузларни етишитириб бермоқда. Асосийси жамоанинг ҳар бир аъзосида майдонга тушиш иштиёқи кучли. Бизнинг кучимиз ана шунда.

    - Шунинг учун, "Вильярреал”га қарши кечган учрашувда бир қатор етакчиларни майдонга туширмаган экансиз-да?

    - Шундай десак ҳам бўлади. Хави ва Вильяга бироз хордиқ чиқариш имкониятини бердик. Ярим ҳимояда Кейта, Иньеста, Сеск Фабрегас ва Алькантарани синаб куришга қарор қилдик.

    - Бу орқали янги уйғунликни амалга оширмоқчи бўлганингиз тайин. Ушбу ғоя қай даражада ўзини оқлади?

    - Шуни унутманки, бизнинг ярим ҳимоямиз ҳар доим ўйинда ташаббусга эга бўлишимизни таъминлайди. Бу эса бир маромда тўп суришимизга ёрдам бермоқда. Мени хурсанд қилаётгани шогирдларим муваффақиятлардан ҳаволаниб кетишмаяпти ва ҳамон ғалабага ташна. Қўлга киритаётган ҳар бир совринларимиз уларга илҳом бағишлаётир.

    - Фарбегаснинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

    - Бошқа клубдан келган ўйинчилар услубимизга мослашишга қийналишарди. Сеск эса ҳаммасини тезда амалга оширди. Европа суперкубогида киритган голи Фабрегасга хотиржамлик ато этган бўлса ажаб эмас. Мен ундан айнан мана шундай ўйинни кутгандим. 

    - Яқинда "МЮ” асосий рақиби "Арсенал” устидан қозонилган йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин мезбонлар устози ўзини камтарона тутгани таҳсинга сазовор. "Канонирлар” билан бўлаётган ҳолатни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

    - Келинг, бошида Фергюсон ҳақида айтиб ўтсам, ўша вазиятда шотландиялик мутахассис тўғри йўлни танлади, деб ҳисоблайман. Бошқа тарафдан битта жамоада узоқ вақт ишлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Арсен Венгер "Арсенал” учун кўп нарса берди. Бу жамоанинг Европада ўз обрўси бор. "Арсенал” номи эшитган мухлис унинг чиройли ўйинларини ёдга олади. Лондонликлар билан бўлаётган ҳолат ўткинчи деб ўйлайман.

    - Барибир омадсизликнинг асосий сабабини нимада кўряпсиз?

    - "Арсенал”га Фабрегас ва Насрининг кетиши ҳамда Уилширнинг жароҳат олгани панд бермоқда. Сеск ва Самир мавсум бошланай деганда жамоадан кетди. Бу эса Венгер олдида кутилмаган муаммоларни келтириб чиқарган бўлиши турган гап.

    Аброр БЕК тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 454 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz