Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоасининг Австриядаги учинчи
ўртоқлик учрашувини кўп йиллик тарихга эга Руминиянинг «Клуж» жамоасига қарши
ўтказдилар. Қизиқарлик кечган ўйинда бу сафар асосан Ўзбекистон олимпия терма
жамоаси аъзолари тўп тедилар. 85-дақиқада руминлар томонидан киритилган ягона
гол учрашув тақдирини ҳал қилди. 90-дақиқада ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Аммо
Кенжа Тўраев бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.
«Клуж» жамоаси якунига этга Руминия чемпионатида 19та клуб ичида 10
ўринни банд этганди.
Австрияда машғулот ўтказаётган вакилларимиз эртага тўртинчи ўртоқлик учрашувларини ўтказадилар, деб хабар беради "Чемпиоант.уз" сайти. Бу сафарги рақиб анча жиддий жамоа. Австриянинг "Ред Булл" жамоаси. Мамлакат чемпиони "Штурм Грац" жамоасидан бор йўғи 3 очкога ортда қолган залцбургликларни голландиялик мураббий Рикардо Мониц бошқаряпти. 1933 йил ташкил топган жамоа таркибида айни пайтда 17та легионер футболчи бор. Ушбу жамоанинг 5 нафар футболчиси Австрия миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладилар.
|