ОФК ҳакамлар қўмитаси ОФК кубоги-2011 нинг чорак финал ўйинларига
ҳакамларни тайинлади, бу ҳақда uzreferee.com сайти хабар бермоқда.
Унга кўра, Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Қувайтга
учиб кетади. У ерда ҳакамларимиз «Қувайт СК» (Қувайт) ва «Муангтонг Юнайтед»
(Таиланд) ўртасидаги учрашувини бошқариб боришади. Ўйин 13 сентябрь куни
Қувайтда бўлиб ўтади.
«Қувайт СК» (Қувайт) - «Муангтонг Юнайтед» (Таиланд)
Бош ҳакам: Валентин Коваленко.
Қанот ҳакамлари: Рафаэль Ильясов, Андрей Букатин (барчаси – Ўзбекистон).
|