Воскресенье, 05.05.2024, 12:28
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 24 » Легионерларга аталган ўйин
    13:12
    Легионерларга аталган ўйин


    ЖЧ-2014.

    Иккинчи саралаш босқичи.

    Дастлабки учрашув

    ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН 4:0 (1:0)

    Ҳакамлар: Абдуллоҳ Дор Муҳаммад Балидеҳ (Қатар), Волид Султон ал-Маннай (Қатар), Марад Ёсир Аҳмад (Қувайт), Шабон Али (Қувайт).

    Голлар: Гейнрих 28, Бикмаев 48, Жепаров 56, Бақоев 90+2.

    ЎЗБЕКИСТОН: Нестеров, Муллажонов, Ҳайдаров, Жепаров (Насимов 66), Андреев, Гейнрих, Бикмаев (Бақоев 57), Кападзе, Денисов, Тўхтахўжаев, Карпенко (Иброҳимов 76).

    ҚИРҒИЗИСТОН: Волков (Амиров 74), Асқаров, Бойматов, Шератов, Сиддиқов, Власичев, Кичин (Раҳмонов 60), Мурзаев (Хорошунов 72), Шарипов, Ажиниязов, Шумейко.

    Огохлантиришлар: Бойматов 13, Асқаров 26, Шумейко 37, Ажиниязов 65.

    23 июль. Тошкент. "Пахтакор” марказий стадиони. 20257 томошабин.

    Ўзбекистон терма жамоаси 2014 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги  иштирокини муваффақиятли бошлади. Вадим Абрамов Тошкентда Қирғизистон терма жамоасини йирик - 4:0 ҳисобида тор-мор этишди. Барча голларга легионерларимиз ҳисобига ёзилди.

    Ўйинни хар иккала жамоа футболчилари хужумлар билан бошлашди. 4-дақиқадаёқ Ўзбекистон хисобни очиши мумкин эди. Карпенко ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, тўпни Гейнрихга оширди, Александр уни чиройли тарзда дарвозага киритаман деб зарба беришга улгурмай қолди.

    10-дақиқада Марат Бикмаевнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. Орадан сал ўтгач, Сервер Жепаров жаримадан тепган тўпи дарвоза тусинига бориб тегди.

    19-дақиқада Гейнрих дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бораётган бир пайтда рақиб ҳимоячиси уни чалиб йиқитди, лекин бош ҳакамбу вазиятга унчалик эoтибор бермади.

    28-дақиқада ҳисоб очилди. Станислав Андреевнинг тўп оширишидан кейин  Бир қатор вазиятлардан фойдалана олмаган футболчиларимиз кичик хисобдаги устунлик билан танаффусга чиқиб кетишди.

    Иккинчи бўлим биз учун қувончли бошланди. Кападзедан тўпни қабул қилиб олган Марат Бикмаев бу сафар ўзини кўрсатди. Унинг аниқ зарбасидан кейин ҳисоб 2:0 га етди.

    56-дақиқада Карпенко ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ўз навбатида Тимур Кападзе уни Жепаровга ташлаб берди. Сервер эса бундай қулай имкониятни қўлдан чиқармасдан, кучли зарба билан учинчи голни киритди.

    Ҳисорб йирик кўринишга келгач, терма жамоамиз устози Вадим Абрамов етакчи футболчилар - Жепаров ва Бикмаевга дам беришни истади шекилли, уларни ўрнига Улуғбек Бақоев ва Баҳодир Насимовларни майдонга  туширди.

    Учрашув шу ҳисобда якун топишини кўпчлик кутган бир пайтда вакилларимиз яна битта тўп киритишди.

    Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Улуғбек Бақоев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Қозоғистон тўп сураётган футболчимиз Александр Гейнрихнинг ажойиб тўп узатишидан кейин боши билан зарба бериб учрашувга нуқта қўйди 4:0!.

    Шу тариқа бу терма жамоа билан ўтказилган бешинчи ўйинимиз ҳам бизнинг фойдамизга йирик ғалаба билан тугади!

     

    Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Қирғизистон бизга муносиб қаршилик кўрсата оладиган терма жамоалар сирасига кирмайди. Лекин бу жамоани осонликча мағлуб этиб хам бўлмайди. Ўйиндаги хисоб бундан хам йирик кўриниш олиши мумкин эди. Лекин футболчиларимиз яратилган вазиятларни мантиқий якунга етказишда жуда самарасиз ўйин намойиш этишди.

    Жавоб ўйини беш кундан кейин Бишкекда бўлиб ўтади ва ишонамизки футболчиларимиз ҳеч қандай шов-шувли нохуш натижа кўрсатилишига йўл қўйишмайди.

     

    Ўйиндан кейин

    Вадим Абрамов: "Ўйинга жиддий муносабат учун йигитларга раҳмат

    Матбуот анжуманига ташриф буюрган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовнинг қиёфасидан ўйиндан унчалик ҳосил қилмагани кўриниб турганди.

    - Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнашга интилдик. Лекин ўйинимиз унчалик яхши чиқмади. Шунга қарамай, йигитларга раҳмат айтаман, улар ўйинга жиддий ёндашишди.  Ҳар ҳолда бугунги ўйин дерби мақомида эди. Шунга яраша ўйин осон бўлмади.

    - Ўйин бошида қирғизистонликлар 2 марта ҳимоямизни ёриб ўтишга муваффақ бўлишди. Бу нима билан боғлиқ?

    - Ҳа, рақиблар ўйинни фаол бошлашди. Одатда шунақа бўлади ўзи. Бу футбол, футболда бундай вазиятлар бўлиб туради. Бундан бошқа уларда вазиятлар бўлмади.

    - Терма жамоа футболчиларига гол уриш учун маҳорат етишмагандек кўринди...

    - Таркибдаги футболчилар қисқа вақт давомида ўзаро бирга ўйнашди. Шунинг учун ўзаро тушунувчанлик ҳали юқори даражада эмас. Улар ҳали терма жамоанинг талабларини тўлиқ тушуниб кетишмаяпти.

    - Бишкекка қайси футболчилар боришмайди?

    - Фақат Бикмаев. Қолган барча футболчилар боради.

    - Биз бугун икки хал таркибни кўрдик. Яoни Жепаров билан ва Жепаровсиз...

    - Жепаров ҳозир яхши жисмоний ҳолатда эмас. Унинг Тошкентга келганига 10 кун бўлганди. Бу вақт давомида у шуғулланмади. Бу ҳолат унинг жисмоний тайёргарлигига таoсир қилди. 3:0 дан кейин бошқа ўйинчига имкон беришга қарор қилдим. Серверсиз ҳам жамоа ўйнашга тайёрлигини синаб кўрдим. Футболда турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Жароҳатлар, бугунгидек Аҳмедов ва Турсуновларнинг кела олмаслиги. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз лозим.

    - Бугун Карпенконинг ўзи ўйнашни истадими?

    - Унга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Унинг бундай муносабати кўп нарсадан дарак бермоқда. Бугун майдонга тушишни унинг ўзи хоҳлади.

    - Карпенконинг жисмоний ҳолати юқори эмас. Унинг майдонга тушиши нима билан боғлиқ: иложсизликданми ёки бошқа сабаблари борми?

    - Карпенко ўзининг иқтидори эвазига кўплаб вазиятларни содир қила олади. У битта тўп узатиш орқали ўйинчини қулай вазиятга чиқара олади. У бизга тактик жиҳатдан керак. Биз унинг тажрибасидан, кучли жиҳатларидан фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз.

    Аброр Деҳқонов шарҳи

    Просмотров: 543 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz