Бир ҳафталик танаффусдан сўнг Тошкентнинг «Локомотив» клуби аъзолари
мамлакат биринчилигининг 2-босқич ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш учун
ўқув-машғулот йиғинига тўпланишди. Машғулотларда жамоа деярли тўлиқ таркиб
билан иштирок этмоқда. Шунингдек, 2-лигада қатнашаётган «Локомотив-2»
жамоасидан бир қатор умидли ёшлар асосий таркиб билан машғулот ўтамоқда.
21 июлдан 5 августгача давом этадиган ушбу йиғин Тошкент вилояти Дукент
шаҳарчасида ташкил этилади. Машғулотларда асосий эътибор футболчиларни
функционал ҳолатини яхшилашга қаратилади. Шу билан бирга йиғин давомида учта
назорат-синов учрашуви ўтказиш ҳам режалаштирилган. Ўйинлар 24, 27 ва 30 июль
кунлари ўтказилиши эҳтимоли юқори. Аммо, спарринг рақиблар номи ҳали маълум
эмас. Дукентдаги йиғин якунига етгач, машғулотлар пойтахтга кўчади.
|