Воскресенье, 05.05.2024, 12:05
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 23 » М.Жумакеев: “Фақат ҳимояда ўйнамоқчи эмасмиз”
    08:45
    М.Жумакеев: “Фақат ҳимояда ўйнамоқчи эмасмиз”
    22 июль куни соат 12:00да Ўзбекистон футбол федерациясининг мажлислар залида Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви олдидан ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Дастлаб Қирғизистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Мурат Жумакеев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

    "Ўзбекистонда футбол биринчи рақамли спорт тури. Шунинг учун ҳам бу соҳага катта эътибор қаратилмоқда ва табиийки, ривожланиш даражаси юқори бўлмоқда. Бунга ёрқин мисол сифатида, Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокини кўрсатиш мумкин. Дунёнинг саккизта кучли терма жамоалари қаторига кириш ўз-ўзидан бўлмайди, - дея гап бошлади Мурат Жумакеев.

    Жумакеев, сўнгги йилларда Ўзбекистонда футболга катта эътибор қаратилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

    "Ўзбекистон миллий терма жамоаси жуда ҳам кучли ва деярли чизиқларда камчиликларга эга эмас. Мураббий ҳам қандай салоҳиятга эга эканлигини Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида кўрсатди. Умуман Ўзбекистон ички чемпионати ҳам Осиёдаги энг кучли чемпионатлардан бири ҳисобланди. Клублари доимо Осиё мусобақаларида юқори ўринлар учун курашади. Бунинг натижасида, мамлакат терма жамоалари ҳам борган сари юксалиб бормоқда. Афсуски, бизда ҳукумат томонидан футболга бу қадар жиддий ва катта эътибор қаратилмайди...”.

    Қирғизистон терма жамоаси сардори Азамат Бойматов ҳам ушбу жуфтликда Ўзбекистон терм жамоаси фаворит эканлигини яшириб ўтирмади.

    "Табиийки, ушбу жуятликда Ўзбекистон – фаворит, аммо биз ҳам устозимиз бошчилигида ижобий натижа қайд этиш учун ҳаракат қиламиз. Бунинг учун имкониятимиз етарли деб ўйлайман”.

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида мураббийлар штаби етарлича маълумот тўплагани аниқ бўлди.

    "Рақибимиз ҳақида имкон қадар маълумотлар тўплашга ҳаракат қилдик. Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги ўйинларини кўриб чиқдик. Шунингдек, Черногорияга қарши ўртоқлик учрашувини ҳам кўздан кечирдик. Афсуски, Украина ва Хитой терма жамоалари билан бўлиб ўтган беллашувларни кўра олмадик. Бундан ташқари, Австрияда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинлари ва бир қатор ўртоқлик учрашувларидан ҳам хабарим бор”.

    "Тан олиш лозим, эртанги ўйинда асосий эътибор ҳимояга қаратилади. Аммо бу бутун ўйин давомида ҳимояга ётиб оламиз дегани эмас. Имкон бўлди дегунча тезкор қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Чунки фақатгина ҳимояда ўйнаб бўлмайди, сабаби қайсидир вазиятда охир-оқибат хатолар келиб чиқиши мумкин”.

    "Тайёргарликни 1 ой муқаддам бошладик ва машғулотларни Бишкекда олиб бордик. Футболчиларнинг функционал тайёргарлиги, техник-тактик ва жисмоний ҳолатларга эътибор қаратдик. Миллий терма жамоага мени бош мураббий тайинлашгач, таркибда катта ўзгаришларни амалга оширдим. Ҳозирда таркиб жуда ҳам ёшариб кетди. Бу ҳолатни жамоанинг келажаги билан боғлаш мумкин. Афсуски, икки асосий ўйинчиларимиз Тошкентга кела олишмади. Карим Израилов Туркия клубларидан бирида кўрикдан ўтаётганлиги сабабли, уни безовта қилмасликка қарор қилдик. Шунингдек, ҳимоячи Рустем Усанов сўнгги машғулотларнинг бирида жароҳат олиб маълум муддат сафдан чиқдик. Шу боис, уни биринчи ўйинга жалб қилишдан фойда йўқ деб ҳисобладик”, - деди Жумакеев.
    Просмотров: 543 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz