Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолияти билан ном қозонган Владимир
Маминов Москванинг «Локомотив» клуби ёшлар жамоасининг бош мураббий ёрдамчиси
лавозимини расман эгаллади. Бу жамоада у Владимир Волчекка ёрдам беради, деб
хабар берди клуб расмий сайти.
Жамоа мураббийлар штабида яна бир терма жамоамизнинг собиқ ўйинчиси
Олег ҳам қолади. Бироқ унинг айнан қайси лавозимда ишлаши борасидаги аниқ
маълумотлар яқин вақтларда эълон қилинади.
|