Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Сентябрь » 10 » «Металлург» кутилганидек ғалаба қозонди
10:06 «Металлург» кутилганидек ғалаба қозонди |
Бекободда кечган ўзига хос "Тошкент вилояти дербиси”да "Металлург” "Олмалиқ”ни қабул қилиб кутилган ғалабани қўлга киритди. Одатда уй учрашувларини муваффақиятли ўтказадиган Мирсодиқов шогирдлари бу сафар ҳам ўз анъаналарини давом эттиришди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида дастлаб Боян Калевич Зоҳид Абдуллаев билан "девор” усулини қўллаб дарвозабон билан яккама-якка чиқиб ҳисобни очди. Меҳмонлар ҳали ўзларига келиб улгурмасидан туриб "Металлург” иккинчи голини киритди. Бу сафар Илёс Қурбонов гол муаллифига айланди. Эътиборли томони, иккинчи голга ҳаммуаллифлик вазифасини Зоҳид Абдуллаев бажариб берди.
Биринчи бўлим худди шу ҳисоб билан якунланди. Иккала жамоа ҳам харчанд уринишмасин, барча голларини иккинчи бўлимга қолдиришди. Иккинчи бўлим эса янада голларга бой бўлди.
Дастлаб биринчи бўлимнинг қаҳрамонларидан бири Илёс Қурбонов яна бир бор муваффақият қозониб, ҳисобдаги фарқни йирик кўринишга олиб келди. Кўп ўтмай голларга ҳаммуаллифлик қилиб қаҳрамон бўлиб келаётган Зоҳид Абдуллаев ҳисобдаги фарқни тўрттага етказди.
Қўпчилик барчаси тугаб бўлди, деган вазиятда меҳмонлар жонланиб қолишди. Аввалига ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Мўйдин Мамазулунов аниқ амалга ошира олмаган бўлсада, кейин унинг ўзи дубл қайд этди. Александр Лупашконинг голи ҳисобни минимум даражада қисқартирди. Бироқ буёғига "Олмалиқ”ликларнинг кучи ҳам хоҳиши ҳам етмади ва бенкободликлар навбатдаги ғалабани қўлга киритишди.
ЎзПФЛ—2011 19-тур
«МЕТАЛЛУРГ» – «ОЛМАЛИҚ» – 4:3 (2:0) Голлар: Боян Калевич (11), Илёс Қурбонов (13, 56), Зоҳид Абдуллаев – Мўйдин Мамазулунов (70, 85), Александр Лупашко (83). «МЕТАЛЛУРГ»: Маъмур Икромов, Одил Исабоев, Саидкомил Акбаров, Ҳикмат Ҳошимов (С), Умид Тожимов, Шуҳрат Йўлдошев, Даврон Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Боян Калевич, Илёс Қурбонов, Абдували Мўминов.
«ОЛМАЛИҚ»: Темур Ғаниев, Мурод Ҳамроев, Азамат Исроилов, Иван Кучеренко, Аъзам Шерғозиев (С), Баҳром Йўлдошев, Собир Усмонхўжаев, Достон Абдураҳмонов, Анвар Раҳимов, Санжар Шоаҳмедов, Мўйдин Мамазулунов.
Манба: www.uff.uz
|
Категория: Олий лига |
Просмотров: 559 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|