Среда, 22.05.2024, 01:23
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 1 » Микст-зона
    13:57
    Микст-зона


    "Микст-Зона” лойиҳасини бошлаймиз. 18 тур доирасида "Андижон” "Соғлом авлод” стадионида Самарқанднинг "Динамо” клубини қабул қилди. Ушбу учрашувда мезбонлар ғалаба қозонди ва ўйиндан сўнг футболчилар, мутахасислар, мухлислар ва мураббийлар фикри билан қизикдик.

    - Ўйин, умуман ўзингизни ўйинингиз сизга ёқдими?
    Ойбек Қиличев: "Нефтчи” билан ўйиндаги мағлубият барчамизга кучли таъсир қилди. Ўйинимиз, бир биримиз билан бугун яхши тил топа олдик. Мухлисларга раҳмат!

    Алексей Касьян: Эҳ, жарима тўпидан гол урганимда борми?! Яхши футбол намойиш этдик. "Динамо”дан биринчи давра учун алам бор эди. Бугунги футбол ҳаммага ёқди.

    - Саша, ажойиб ғалаба билан
    Александр Половков: Рахмат. "Нефтчи” билан ўйиндаги жароҳатим менга тўлиқ куч билан ҳаракат қилишимга имкон бермади. Яратилган вазиятлардан фойдаланганимизда йирик ҳисобда ютган бўлар эдик. Мухлисларга катта рахмат!

    - Юра, майдонга қайтишингни гол билан нишонладинг.
    Юрий Целих: Бу ҳали ҳаммаси эмас. Яқин орада "Андижон”ни сафардаги мағлубиятларига чек қўямиз. Ҳозирда ўзимни 200 фоиз кучга тенг даражада ҳис қиляпман.

    Ильдар Маматказин: Ўйин оғир бўлди. "Динамо” ҳам ўзини яхши тарафдан кўрсата олди. Сафардаги учрашувларда очко олишнинг уддасидан чиққан эди. Андижонга навбатчи ўйин ўтказгани келмагани аниқ эди.

    Энди қисқа ҳабарлардан сизни боҳабар этамиз.
    Бугун "Андижон” ўз футбол базасида йиғилади ва "Шўртан”га қарши тайёргарлик кўришни давом эттиради.

    Даврон Турсунов ва Расул Рахмонов ўз жароҳатини тиклаб, машғулотларда тўлиқ қатнашиш учун шай бўлиб туришибди.

    Лочин Долимов "Андижон” ва "Динамо” учрашувининг энг яхши футболчиси дея Александр Попович бўлганини кичик суҳбат пайтида айтиб ўтди.

    http://www.moldfootball.com интернет нашри ва "Искра-Стал” клуби мухлислари жамоанинг собиқ футболчиси Александр Поповични жамоадан кетганлигидан афсусда эканликларини баён қилиб ўтдилар. "Искра-Стал” клубининг кенгаш бошқарувчиси Илья Фрейдкинга бу ҳақда мухлислардан кўплаб эътирозлар бўлмоқда.

    "Билайн” масъулияти чекланган жамият Андижон бўлими энди "Андижон” футбол жамоаси билан ҳамкорлик қилади. Икки бренд ўртасида шартнома имзоланиш арафасида. "Билайн” бу билан мухлислар орасида икки томонлама фойда келтирувчи акциялар, шоу ва викториналар ўтказишда қатнашади. Албатта, бу икки тараф учун бирдек манфаат кўрадилар. Бу ҳақда кейинроқ, батафсил маълумот бериб ўтамиз.

    Навбатдаги янгилик Ироқдан, жамоамизнинг собиқ ҳимоячиси Ҳайдар Абдулраззоқ Ҳасандан келди. Ундан қуйидаги мазмунда ҳат олдик. "Хурматли "”Андижон” клуби рахбарияти, жаноб Мирзаев ва жаноб Маматказин, жамоадошларим ва мухлислар. Мен оилавий муаммоларим ва олган жароҳатим туфайли сиз билдирган ишончни оқлай олмадим. Жароҳат мени мавсум сўнгига қадар майдонга қайтишга имкон бермайди. Мен бундан жудаям афсусдаман. Мехмондўст ҳалқингизга, жамоа раҳбарияти ва жамоадошларимга байрам табригини йўллайман. Жамоа иштирокидаги ҳар бир ўйинни кузатиб бораман. Ўйлайманки, "Андижон” ўз мухлисларини хурсанд этади. Чексиз хурмат ва эхтиром ила Ҳайдар Абдулраззоқ Ҳасан

    "Андижон" футбол клуби қошидаги янги болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг фойдаланишга топширилишига ҳам яқин кунлар қолмоқда. Қурилиш ишларида клубнинг барча ҳодимлари ҳам иштирок этдилар.

    Шу жумладан жамоамиз ҳимоячиси Азамат Исаев ҳам кўкаламзорлаштириш ишларида қатнашди. Бу ҳақда тўлиқ маълумотларни кейинги ҳабарларимизда бериб борамиз.


    Маъмур МАМАДАЛИЕВ


    Манба: www.andijon-pfc.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 627 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz