Вторник, 21.05.2024, 05:11
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 10 » Миржалол Қосимов: “Ҳали чемпионлик масаласи ҳал бўлди дея олмайман”
    10:11
    Миржалол Қосимов: “Ҳали чемпионлик масаласи ҳал бўлди дея олмайман”



    "Бунёдкор” - "Қизилқум” (3:1) учаршувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Бунёдкор” устози Миржалол Қосимов олтин медаллар масаласи ҳали тўлиқ ҳал этилмаганлигини таъкидлади.

    - Биз ўйинни бироз оғирроқ бошладик. Маълум вақт тўпни ўз назоратимизда ушлаб туришимизга тўғри келди. Рақиб эса зич ҳимояни ташкил этиб турди. Бундай пайтларда рақиб қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиб кетиши мумкин. Бироқ биз уларга бундай имконият яратиб бермадик. Марказ ва қанотлардан голли вазиятлар содир этишга киришдик. Биргина Милош Трифунович уч бор ўта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Умуман олганда жуда кўплаб вазиятлар йўққа чиқарилди. Майдон марказида тўп сурган футболчиларимиз ҳар доим ҳам ҳужумларда иштирок этаверишмади. Урош Милосавлевич ҳали-вери жамоамиз ўйинига мослашиб кетолмади. У шериклари билан тезроқ тил топишиб кетиши керак. Терма жамоамиз ўйинлари туфайли, шунингдек "Олмалиқ” билан ўйинимиз қолдирилганлиги боис 20 кун давомида расмий ўйин ўтказаганимиз йўқ. Бу оралиқда жароҳати бор бўлган Саҳоб Жўраев умумий гуруҳ билан шуғиллана бошлади. Ҳали чемпионлик масаласи ҳал бўлди деёлмайман. Олдинда бизни бир нечта қийин учрашувлар кутиб турибди. Мавсум ниҳояланар экан ҳамма жамоа ҳам ўз ҳисобини очколар билан тўлдириш пайига тушади. Одатда бундай пайтларда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди, - деди "Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов.


    манба : fcbunyodkor.com


    Категория: Олий лига | Просмотров: 628 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz