World Challange Tour доирасида "Барселона" ва "Манчестер
Юнайтед" ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Бу икки жамоа бир-бирларига ашаддий рақибга айланиб қолди десак
муболаға бўлмас. Чунки "Манчестер Юнайтед" ўзининг Чемпионлар
Лигасидаги сўнгги икки финалида айнан каталонлардан мағлуб бўлганди.
Айтиш жоизки, "МЮ" Лондонда
бўлиб ўтган финал учрашувидаги мағлубият учун қасос олди. Учрашувда
манкунианлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўртоқлик учрашуви
"Барселона" - "Манчестер Юнайтед" 1:2
Голлар: 23, Нани (0:1), 71, Алькантара (1:1), 76, Оуэн (1:2)
|