Пятница, 17.05.2024, 17:40
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 5 » МТЖ. "Кўклар" бу сафар ғалаба қозондилар
    07:27
    МТЖ. "Кўклар" бу сафар ғалаба қозондилар


    Терма жамоамизнинг бугунги машғулотлари ҳақида хабар бериб ўтдик. Бу сафарги машғулотларни кузатиш учун биздан бошқа кўплаб ОАВ вакиллари ташриф буюрдилар. Гап японлар ҳақида кетаётганлигини билган бўлсангиз керак. Ўзимизникилардан "ФутГол" газетаси ҳодимлари бор эди. Битта нарса алам қилди. "Пахтакор" Марказий стадиони ҳам, "Спорт" ТВ жойлашган МТРК ҳам битта кўчада жойлашган бўлсада, улардан ҳеч ким йўқ эди. Аксинча, японлар иккита каттагина камерада машғулотлар жараёнини сифатли олиш билан бирга, уни товушлари билан ёзиб олаётган эдилар. Яна уч нафар ТВ ҳодими машғулотлар жараёнини схемасини тузиб, ўз компьютерига туширардилар. Маълум бўлишича улар шу ернинг ўзидан кўрсатув тайёрлаб, HNK каналига кундалик репортаж берар эканлар.

    Афсуски, бугун Александр Гейнрих жароҳатини янгилаб олди. Бу ҳужумчимиздан умидимиз катта. Бугун Вадим Карленович ўз машғулотларини одатга кўра ўтказди. Ҳаттоки битта мухлис Шуҳрат Мақсудовга японлар билан ўйинда қандай ҳаракат қилиш лозимлигини уқтиришга ҳаракат қилди. Яна биттаси эса жароҳат олиб ётган Гейнрих билан гаплашарди. Японлар, ҳаттоки интервью беришни истамаётган бир паллада, мухум ўйин олдидан ўтказилган машғулотлар карвонсаройни ёдга солиб юборарди.

    Бугунги машғулотлар тўрт қисмдан иборат бўлди:
    1. Икки футболчининг бир-бирига тўп ошириш машқи.
    2. Икки таркибга бўлиниб прессинг қўллаш ва қисқа масофада пас ўйнаш.
    3. Дарвозабонларни синовдан ўтказиш.
    4. Иккига бўлинган ҳолда, майдоннинг ярмида баҳс олиб бориш.




    Бу сафар ҳам терма жамоамиз икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашдилар. Александр Гейнрих машғулотларни эрта якунлашга мажбур бўлганлиги учун, "қизиллар" 10 киши бўлиб ҳаракатланишга мажбур бўлдилар.



    Кўклар - Қизиллар 3:0
    Голлар: Максим Шацких (1:0), Сервер Жепаров (2:0), Максим Шацких (3:0)
    Кўклар: Нестеров, Исмоилов, Исматуллаев, Тўхтахўжаев, Аҳмедов, Ҳайдаров, Карпенко, Жепаров, Копадзе, Бақоев, Шацких.
    Қизиллар: Зуҳуров, Денисов, Мустафоев, Тўраев, Раҳматуллаев, Андреев, Муллажонов, Турсунов, Зотеев, Насимов.


    Табиийки асосий таркиб ўйинчилари йиғилган 11 кишилик таркиб учрашувда ғалаба қозонди. Ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олган "кўклар", уч маротаба Зуҳуров дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлдилар.

    Нодирхўжа Юлдашев

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 549 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz