Вторник, 21.05.2024, 15:36
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 14 » Мукофот жамғармаси тасдиқланди
    13:14
    Мукофот жамғармаси тасдиқланди


    Европа Чемпионлар лигаси 2011/2012 йилги мавсумда олинадиган даромадни тақсимлаш режаси тасдиқланди. Мусобақанинг гуруҳ босқичида иштирок эта олган жамоалар камида 7,2 миллион евродан маблағга эга бўладилар. Чемпионлар лигаси ғолиби эса 31,5 миллион евро даромад қилиши мумкин. Бундан ташқари, турли хил маркетинг ишларидан олинадиган ҳисса бунга қўшимча қилинади.

    Гуруҳдан чиқа олган жамоаларнинг ҳар бирига қўшимча 3,9 миллион евро ва мана шу босқичда ўтказилган ҳар бир учрашув учун қўшимча 550 минг евродан маблағ топширилади. Учрашувларда қўлга киритилган ғалаба учун 800 минг евро тўланса, дуранг натижа учун 400 минг евро мукофот пули белгиланган.

    1/8 финалга чиқа олган жамоалар уч миллиондан, 1/4 финал қатнашчилари 3,3 миллиондан, 1/2 финалга қадар етиб келган клублар эса 4,2 миллиондан мукофот оладилар. Чемпионлар лигаси ғолиби финал баҳсидан сўнг тўққиз миллион евро олади ва финал иштирокчисига 5,6 миллион евро тўлаб берилади.

    "Барселона” клубига қўшимча тарзида 2,5 миллион евро Европа Суперкубоги ғолиби сифатида тақдим этилади. Ушбу баҳсда унга қаршилик кўрсатган "Порту” клуби 2 миллион евро эгасига айланади. Бу йил Чемпионлар лигаси ва Европа Суперкубогидан тушадиган даромад 1,1 миллиард еврога етиши кутилмоқда.

    Бу маблағдан 55 миллиони плей-офф қатнашчиларига бўлиб берилади. Ҳар бир клуби 2,1 миллион еврода маблағни олади. 2006 йилдан то 2009 йилга қадар бўлгани сингари, 10,3 миллион евро Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси саралаш баҳсларида мағлубиятга учраган жамоаларга эътибор юзасидан бўлиб берилади.

    УЕФАнинг медиаҳуқуқларни сотиш ва тижорий шартномаларни имзолашдан топган маблағининг 75 фоизи клубларга ажратилади. Аммо бу маблағ умумий ҳисобда 530 миллион евродан ошиб кетмаслиги лозим. Қолган 25 фоиз пул Европа футболи захираси сифатида олиб қўйилади. УЕФА бу пулларни маъмурий ва ташкилий ишлар юзасидан қилинадиган ҳаражатларни қоплаш мақсадида ишлатади. Шунингдек, ассоциациялар, клублар ва лигаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шу пуллардан ҳам сарфланиши кўзда тутилган.

    Агарда юқорида келтирилган маблағ 530 миллиондан ошиб кетгудек бўлса, унинг 82 фоизи клубларга бўлиб берилади, қолган 18 фоизи УЕФАнинг ҳаражатлари учун сарфланади.

    Телевизион  маркетингдан тушган 341 миллион евро Чемпионлар лигаси қатнашчилари орасида, уларга телетрансляциялар бозорида тушадиган талаб турига кўра бўлиб берилади. Ассоциациялар учун ажратилган маблағ эса унинг аъзолари ўртасида тақсимланади.

    Категория: Европа | Просмотров: 651 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz