Воскресенье, 05.05.2024, 16:47
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 22 » Мураббийлар кенгашининг йиғилиши
    08:05
    Мураббийлар кенгашининг йиғилиши
    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон олимпиадасининг 3-саралаш босқичига тайёргарлик дастури ҳақида 10 август куни ҳисобот беради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга топшириқ берди.

    Ўзбекистон футбол федерацияси Президенти ҳузуридаги Мураббийлар кенгаши бугун навбатдаги мажлисини ўтказди. Унда барча терма жамоаларнинг мураббийлари иштирок этишди.

    "Олимпия терма жамоасининг вазифаси жуда жиддий. Гуруҳдаги рақиблар қандай бўлишидан қатъий назар олимпия терма жамоаси ўз олдига қўйилган вазифани бажариши керак. Қандай қилиб бўлмасин, Лондон олимпиадасига йўл олишимиз зарур. Австралияга фалон соат учдик, иқлим ундай экан, бундай экан деган баҳоналар энди ўтмайди. Федерация терма жамоаларга катта маблағ сарфлаяпти. Буни оқлаш вақти келди. Ўсмирлар терма жамоаси мана ишончни оқлаган ҳолда натижа кўрсатди. Энди Дилшод Нуралиев, Аҳмаджон Мусаев, Марат Мифтахутдинов ва Тоҳир Кападзеларнинг вақти келди”, - дейди Мираброр Усмонов.

    Йиғин давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов сўзга чиқиб, Австрияда бўлиб ўтган ўқув-машғулотлари ҳақида гапирди. Абрамовнинг фикрига кўра, Австриядаги йиғин ёш футболчиларнинг миллий терма жамоада майдонга тушишлари учун яхши имкониятлар яратиб берганлигини айтиб ўтди.

    Қирғизистонга қарши ўйин олдидан кечаётган тайёргарликлар ҳақида гапирар экан, Абрамов барча иш режадагидек кетаётганини алоҳида таъкидлади. Эътироф этиш керакки, Қирғизистонга қарши ўйинда 4та футболчи миллий терма жамоада дебют қилиш имкониятига эга бўлади. Булар олимпия терма жамоаси аъзолари Санжар Қувватов, Акбар Исматуллаев, Жасур Ҳасанов ва Салим Мутафоевлардир.

    Мураббийлар кенгашида шунингдек, ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, терма жамоалар марказининг техник директори Рустам Акрамов, терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ҳам иштирок этди.
    Просмотров: 567 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz