Шу кунларда "Чиғатой” ЎФФ терма жамоаларни тайёрлаш Марказида "А”
сертификати дастури бўйича ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари давом этмоқда.
Бир ой давомида мураббийлар махсус таълим олишади ва футбол доирасидаги ўз
билимларини ошириш имкониятига эга бўлишади.
Таъкидлаш лозимки, курслар якунига етгач, имтиҳон топширилади.
Имтиҳондан муваффақиятли ўтган мураббийлар ўзларига тегишли бўлган "А”
сетификатини олишлари мумкин бўлади. Бу сафар курсларда Ўзбекистоннинг турли
клубларидан 18 нафар мураббий таҳсил олмоқда. Курсларга Рустам Акрамов
йўриқчилик қилаётган бўлса, мувофиқлаштирувчи вазифасини Шавкат Имомов
бажаряпти.
А” сертификати дастури бўйича ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари
таҳсил олаётган мураббийлар рўйҳати:
Руслан Ахмедхонов (Локомотив), Баходир Аннаматов (Насаф), Равшан
Бозоров (Локомотив), Вячеслав Богоделов (Насаф), Февзи Давлетов (Металлург),
Отабек Ғуломхўжаев (Бунёдкор), Зоир Хасанов (Шўртан), Шухрат Қорабоев
(Чуст-Пахтакор), Нўъмон Хасанов (Пахтакор), Виктор Мороз (Насаф), Ёрқин Назаров
(Бунёдкор), Валентин Поддубный (Насаф), Леонид Сенкевич (Дўрмон-Спорт), Андрей
Шипилов (Пахтакор), Нурали Султонов (Насаф), Шухрат Тошпўлатов (Насаф), Ахаджон
Юсупов (Насаф), Тимур Алимхўжаев (Ўзбекистон т.ж. (U-13)).
|