Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Июль » 28 » Мурат Жумакеев: Тошкентдаги мағлубиятдан хулосалар чиқарилди
08:56 Мурат Жумакеев: Тошкентдаги мағлубиятдан хулосалар чиқарилди |
Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Мурат Жумакеев Тошкентдаги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарилгани ва ўз мухлислари олдида шарманда бўлмасликка ҳаракат қилишини айтиб ўтди. "Спартак" стадионида аншлаг юзага келишига бош мураббий шубҳа қилмайди.
- Айтишим мумкин, биринчи ўйинда қайд этилган натижага қарамай, йигитлар ўша ўйинда берган кўрсатмаларимни яхши бажаришди. Лекин Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли рақиб ва унга қарши туриб бериш ҳар доим қийин бўлади. Шунингдек, мазкур терма жамоада асосий эътиборни ёшларга қаратганимни пайқашингиз мумкин. Футболимизнинг келажаги айнан шу йигитлар қўлида. Ўзбекистон каби жамоалар билан ўйинлар эса ёшларга бебаҳо тажриба беради.
Мен тез таслим бўладиган мураббий эмасман. Жамоа билан узоқ ишламоқчиман. Шунинг учун асосий эътиборни келажакка қаратяпман.
Агар Тошкентдаги ўйинда ҳимояда ўйнаган бўлсак, Бишкекда ҳужумкор футбол кўрсатмочимиз. Дарвоқе, Тошкентдаги ўйинда Мирлан Мирзаев майдонни эрта тарк этгани кўпчилик ҳайрон қолдирибди. Бу нарса ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинибди. Шуни айтишим керакки, рақиб бутун майдон бўйлаб дарвозамиз томон босим уюштираётгани учун унга тўп деярли бормаётганди. Шу боис уни майдонда ушлаб туришдан маъно йўқ эди.
Манба: www.sport.kg
|
Просмотров: 551 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|