Вторник, 21.05.2024, 22:49
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 14 » “Насаф” бир оёғи билан ярим финалда
    13:12
    “Насаф” бир оёғи билан ярим финалда


    ОФК Кубоги

    1/4 финал

    Дастлабки ўйин

    "ЧОНБУРИ” – "НАСАФ” – 0:1 (0:0)

    Гол: Иван Бошкович, 48 – 0:1.

    "Чонбури”: Синхавечаи, Сури Суха, Саттинан Пукхом, Артит Санторнфит (Фабиано, 32), Пипоб, Тердсак Чайман (Сукри Этаи, 66), Дарко Ракочевич, Адул Ласо, Казуто Кушида, Жонлатит Жантакам, Каикае Саппасек (Жетсадакорн, 70).

    "Насаф”: Зуҳуров, Каримов, Қораев, Жиямуродов, Переплёткин (Камолов, 69), Шомуродов, Тўраев, Филипосян, Бошкович (Отақўзиев, 72), Бойдуллаев, Малишич.

    Огоҳлантиришлар: Пипоб, 6. Жаҳонгир Жиямуродов, 12. Боян Малишич, 15. Эркин Бойдуллаев, 38. Саттинан Пукхом, 39. Жонлатит Жантакам, 57. Муроджон Зуҳуров, 82. Фабиано, 90.

    Четлатишлар: Саттинан Пукхом, 54. Эркин Бойдуллаев, 56.

    Ўйин

    Қитъа баҳсларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Қаршининг "Насаф” жамоаси ОФК кубоги чорак финал биринчи учрашувида ғалаба қозонди. Таиландда "Чонбури”га қарши майдонга тушган Демьяненко шогирдлари рақибдан устун келди.

    Ўйин бошланишидан олдин  қариликлар таркибидаги йуқотишлар бор эди. Жумладан, жамоанинг ҳужумкор  ярим ҳимоячиси Шуҳрат Мирхолдиршоев, машғулот пайтида жароҳат олди. Бундан ташқари, Кенжа Тўраев, Фозил Мусаев Ўзбекистон олимпия терма жамоаси машғулотларида иштирок этаётгани боис Таиландга бора олишмади.

    Учрашув мезбонларнинг ҳужуми билан бошланди. Таиланликларнинг дастлабки ҳужумини вакилларимиз бартараф этишди.

    Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас меҳмонлар олдинга интилишди. Бироқ демьненко шогирдларининг илк ҳамласи ҳам бесамар кетди.

    Учрашувнинг 14 ва 20-дақиқаларида "Чонбури” футболчиларида яхши имконият юзага келди. Аммо ҳар икки вазиятда ҳам Мурод Зуҳуров ўзини кўрсатди.

    Умуман олганда, биринчи бўлим анча асабий тарзда ўтди.

    Танаффусдан кейин "Насаф” футболчилари босимни кучайтиришди ва бўлим бошидаёқ ҳисобни очишди. Лутфулла Тўраев майдон марказидан тўпни моҳирона тарзда Иван Бошковичга етказиб берди, Бошкович эса дарвозага ортиқча қийинчиликсиз  тўпни жойлаб қуйди – 0:1.

    Мезбонлар дарҳол ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Бироқ ушбу вазиятда Фабианога аниқлик етишмади.

    54-дақиқа. "Чонбури” ўйинчиси Саттинан Пукхом майдондан четлатилди.

    Орадан ҳеч қанча ўтмай, энди "Насаф” футболчиси Эркин Бойдуллаев ҳакам томонидан қизил карточка билан "сийланди”.

    Қолган дақиқаларда жамоалар ҳарчанд ўрнишмасин, ҳисобни ўзгартира олишмади. Натижада "Насаф” сафардан муҳим ғалаба билан қайтди ва ярим финалга анча яқинлашди.

    Ушбу жамоаларнинг жавоб учрашуви  27 сентябрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.

    Ўйиндан кейин

    Анатолий Демьяненко: ("Насаф” бош мураббийи) - Биз "Чонбури"нинг ОФК баҳсларидаги ҳар бир ўйинини алоҳида ўрганиб чиқдик ва ўйлайманки, бизнинг тактика ўз сўзини айтди.

    Тўғри, ўз уйимизда энди нисбатан осон бўлади, аммо бу биз ғалабани нақд қиламиз дегани эмас. Бугунги ўйиндан хулоса чиқариб Қаршида бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

     

    ОФК кубоги

    Чорак финал

    Дастлабки учрашувлар

    "Персипура” (Индонезия) – "Арбил” (Ироқ) – 1:2

    Голлар: Захрахан - 82. – Набеел Сахаб -18, Муслим Олмос – 70.

    Қувайт СК (Қувайт) – Муанг Тонг Юнайтед (Таиланд) – 1:0

    Ал Виҳдат (Иордания)  - Дуҳок (Ироқ) – 5:1

    Просмотров: 502 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz