Пятница, 17.05.2024, 04:19
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 26 » «Насаф» - «Чонбури» учрашувини суриялик ҳакамлар бошқаради
    10:47
    «Насаф» - «Чонбури» учрашувини суриялик ҳакамлар бошқаради


    27 сентябрь куни  Қаршидаги "Марказий” стадионда ОФК кубоги чорак финал босқичидан жой олган жавоб учрашувида "Насаф” – "Чонбури” (Таиланд) жамоалари ўзаро баҳс юритишади. 

    Бундан икки ҳафта аввал Чонбурида кечган дастлабки учрашув ҳам муросасиз ва шиддатли ўтган ва унда "аждарлар” муҳим (0:1) ғалабани қўлга киритишганди.

    Жавоб ўйинига ҳам қизиқиш аввалгисидан қолишмайди. Дастлабки баҳсни япониялик ҳакамлар бошқариб боргани мухлисларни ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Қаршида ўтадиган жавоб учрашувини ким бошқаради? 

    Куни кеча Осиё футбол конфедерацияси Ҳакамлар департаменти бу борадаги қарорини эълон қилди. Унга мувофиқ, 27 сентябрда бўладиган учрашувда қитъамизнинг таниқли рефериларидан бири, суриялик Муҳсин Басма жамоаларни майдонга бошлаб чиқади.

    Қанотларда унга ҳамшаҳарлари Жавдат Неҳлави ҳамда Тамам Ҳамдун кўмаклашади. Суриялик Масуд Туфайлеҳ эса учрашувнинг захирадаги ҳаками сифатида фаолият кўрсатади.

    Иорданиялик Ҳусайн Авни  "Насаф” – "Чонбури” учрашуви назоратчиси этиб тайинланган. Ниҳоятда қизиқарли ўтиши кутилаётган мазкур ўйиннинг комиссари сифатида Қаршига  Аллаберди Мамметқулиев ташриф буюради.

    Эслатиб ўтамиз, "Насаф” – "Чонбури” учрашуви 27 сентябрь куни соат 19.00 да Қаршидаги "Марказий” стадионда бошланади.

    Манба: www.fcnasaf.uz   
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 618 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz