Воскресенье, 05.05.2024, 23:10
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 30 » «Насаф» футболчилари ва мухлислар учрашуви
    08:23
    «Насаф» футболчилари ва мухлислар учрашуви


    Иккинчи мавсум олдидан анъанавий тарзда ташкил этилган "Насаф” жамоаси аъзолари ва мухлислар ўртасидаги мулоқот ҳар галгидек, самимий ва қувноқ руҳда кечди.

    "Насаф” фан-клуби аъзолари ҳар йили мавсум аввалида ва давралар оралиғида севимли футболчилари, жамоа мураббийлар штаби билан учрашиб ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишади, ўзаро фикр алмашишади.

    Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган бу галги учрашув аввалида жамоа бош менежери Усмон Тошев сўзга чиқди. Сўнг жамоа бош мураббийи Анатолий Демяненко жамоадаги ўзгаришлар, Ялтадаги йиғин хусусида батафсил тўхталди.

    -Бугун сиз мухлислар билан учрашиб турганимиздан хурсандмиз,-деди "Насаф” устози ўз сўзида.- Бу йил бизнинг олдимизга жиддий мақсадлар қўйилган. Шу боис бу борада мухлисларни қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим. Биринчи даврадаги баҳсларда сизлар бизни сафар учрашувларида ҳам, уйдагидек қўллаб-қувватлаб келдинглар. Умид қиламизки, иккинчи даврада ҳам бу анъана давом этади. Биринчи даврадан кейин гарчи пешқадамдан ортда қолаётган бўлсакда, мавсум якунига қадар керакли натижага эришишга умид қилаяпмиз. Албатта, буни бажариш осон эмас. Лекин биз охиригача кураш олиб борамиз. Шунингдек, мамлакат кубоги ва ОФК кубогида ҳам фақат бош соврин учун кураш олиб борамиз. Шунинг учун давралар оралиғида Ялтада йиғин ўтказдик ва иккита назорат ўйинда майдонга чиқдик. Умуман йиғиндан кўзланган мақсадга эришдик.

    Шундан сўнг мухлислар ва футболчилар ўртасида савол-жавоблар бошланди. Хусусан, ёрдамчи мураббий Рўзиқул Бердиев, футболчилардан жамоа сардори Ботир Қораев, Иван Бошкович, Носир Отақўзиев, Андрей Переплёткинс, Илҳом Шомуродов, Кенжа Тўраев, Шуҳратбек Мирҳолдиршоев мухлислар томонидан йўлланган саволларга батафсил жавоб қайтаришди.

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Просмотров: 531 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz