Воскресенье, 05.05.2024, 19:07
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 17 » “Навбаҳор” машғулотларида грузиялик ҳимоячи
    09:51
    “Навбаҳор” машғулотларида грузиялик ҳимоячи

    "Навбаҳор” жамоасининг Дукентдаги йиғини давом этмоқда. Аксарият мухлислар "Навбаҳор" таркибида ҳеч қандай ўзгариш рўй бермаётганлигидан бироз ташвишга тушишгани ҳам бор гап. Лекин, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби айни пайтда бир қатор футболчилар билан музокараларни олиб бормоқда. Фақатгина музокаралар ҳали тўлиқ якунига етмаганлиги сабабли, таклиф этилаётган футболчиларнинг номлари сир тутилмоқда. Шу сабабдан бирор-бир янги ўйинчи таркибга қўшилгачгина бу борада Сизларга маълумот беришни мақсад қилганмиз. Кеча жамоа аъзолари "Чиғатой" ўқув марказида тиббий кўрикдан ўтишди. Айтиш жоизки, барча футболчилар кўрикдан муваффақиятли ўтишди. 23 июл куни эса "Навбаҳор” жамоаси ёшлари тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида Тошкентга боришади.

    Кеча кечқурун ўтказилган машғулотда таркибга грузиялик футболчи Тариэль Энукидзе қўшилганлигни айтиб ўтиш жоиз. Ушбу футболчи айни пайтда "Навбаҳор"да кўрикдан ўтмоқда. Биринчи давра давомида "НБУ-Осиё" жамоаси шарафини ҳимоя қилган грузиялик ҳимоячи 1990 йилнинг 7 март санасида туғилган. Бўйдор ҳимоячи мураббийлар ишончни оқлай олса мавсумнинг иккинчи ярмини "Навбаҳор"да ўтказиши мумкин. Футболчи тошкентликларнинг деярли барча учрашувларида майдонга тушганлигини айтиш жоиз. Ҳозирда клуб раҳбарияти яна беш-олти нафар футболчи билан музокара олиб боришмоқда. Шу сабабдан шу кунларда таркибда янги ўйинчиларни пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

    Эртага "Навбаҳор” Дукентдаги ўйингоҳда "Олмалиқ" клуби билан давралар оралиғидаги дастлабки назорат учрашувини ўтказади. Учрашув соат 17.30 да бошланади. Сайтимизни кузатиб борсангиз, ушбу ўйин ҳақидаги тезкор маълумотларга эга бўласиз.


    манба : fcnavbahor.com
    Просмотров: 586 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz