Воскресенье, 05.05.2024, 15:13
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 21 » Назорат учрашуви: ФК «Севастополь» (Украина) – «Насаф» - 0:2
    08:33
    Назорат учрашуви: ФК «Севастополь» (Украина) – «Насаф» - 0:2



    Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Ялтада ёзги ўқув машғулот йиғинида иштирок этаётган "Насаф” жамоаси 20 июль куни режага кўра иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Тўрт кун муқаддам "Форос” жамоаси билан куч синашган қаршиликларнинг бу галги рақиби Украинанинг ФК "Севастополь” футболчилари бўлди. Аслида иккинчи ўртоқлик баҳсида "аждарлар”нинг Украина миллий чемпионати пешқадамларидан бири Симферополнинг "Таврия” жамоаси билан куч синашиши кутилган эди. Аммо симферополликларнинг 23 июль куни Харьковнинг "Металлист” жамоасига қарши майдонга чиқишлари туфайли "Насаф” билан ўтадиган ўйин бекор қилинди.

    Дастлаб рақиб жамоа ҳақида икки оғиз тўхталадиган бўлсак, ФК "Севастополь” вакиллари 2010-2011 йилги мавсумни Украина премьер лигасида ўтказган. Бироқ элита дебютанти саналган "денгизчилар” ўн олти жамоа ўртасида ўн бешинчи поғонани банд этиб, кучлилар қаторидаги ўрнини сақлаб қолиша олишмади. Ҳозирда ФК "Севастополь” биринчи лигада тўп сурмоқда. 17 июль куни Украина биринчилигига старт берилди. Дастлабки турда "Қримтеплица” жамоаси меҳмони бўлган "денгизчилар” рақиблари дарвозасига жавобсиз икки тўп йўллашга муваффақ бўлдилар. Жамоа таркибида маҳаллий футболчилардан ташқари Белоруссия, Грузия ҳамда Сербия ўйинчилари ҳам тўп суришади.

    Ялтадаги "Авангард” стадионида кечган ФК "Севастополь” – "Насаф” жамоалари ўйини ниҳоятда муросасиз ва ҳужумкор руҳда ўтди. Бош мураббий Анатолий Демяненко жароҳати туфайли Аҳрол Рисқуллаевга мазкур ўйинда дам берган бўлса, легионерлардан Артур Геворкян Туркманистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаш учрашувида қатнашаётганлиги муносабати билан бир кун олдин Ашхободга жўнаб кетганди. Бундан ташқари, етакчи ўйинчилар Мақсуд Каримов, Лутфулло Тўраев, Фозил Мусаев, Илҳом Юнусов, Кенжа Тўраев ҳамда Носир Отақўзиевлар ҳам маълум сабабларга мувофиқ ўз жамоалари билан Ялтага сафар қилишмаганди. Шунга қарамай, қаршиликлар синов учрашувини юқори савияда ўтказишди.

    Учрашувнинг йигирма иккинчи дақиқасида майдоннинг чап қанотидан Андрей Переплёткин бошлаб берган ҳужумни Илҳом Шомуродов – Шуҳрат Мирхолдиршоевлар жуфтлиги чиройли тарзда гол билан якунлашди ва ҳисоб очилди. Гарчи, майдонда "аждарлар” ташаббусни тўлиқ ўз қўлларига олишган бўлишса-да, танаффусга қадар бу хатти ҳаракатлар ҳисобда ўз аксини топмади. Натижада қаршиликлар танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқишди.

    Иккинчи бўлимни ҳам "Насаф” футболчилари уюшқоқлик билан бошлашди. Ўйиннинг 77-дақиқасида Мирзакамол Камоловнинг ажойиб пасидан сўнг, қаршиликларнинг умидли ҳужумчиси Азамат Алланиязов тўп боши билан дарвоза тўрига жойлади – 2:0.

    Қолган дақиқаларда ҳам ҳамюртларимизда жуда кўплаб голли вазиятлар содир бўлди. Аммо улардан фойдаланишда "Насаф” футболчиларига аниқлик етишмади. Якунда учрашувда қаршиликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

    Учрашувда "Насаф” жамоаси қуйидаги таркибда майдонда ҳаракат қилди:
    «НАСАФ»: Дмитро Козаченко, Шерзод Аъзамов, Артём Филипосян, Боян Малишич, Ботир Қораев, Мирзакамол Камолов, Эркин Бойдуллаев, Андрейс Переплёткинс, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Илҳом Шомуродов, Иван Бошкович.

    Иккинчи бўлимда захирадан қуйидаги ўйинчилар майдонга тушди:
    Михаил Наумов, Адҳам Нормуҳамедов, Азамат Алланиязов, Элдор Бойматов, Мақсуд Ҳайитов, Миржалол Мўминов.

    Голлар: Шуҳрат Мирхолдиршоев (22), Азамат Алланиязов (77).

    Режага кўра, "Насаф” жамоаси аъзолари 22 июль куни тонгда Тошкентга етиб келишади. Сўнгра, "аждарлар” 24 июлдан бошлаб ўз қароргоҳларида машғулотларни давом эттиришади.

    Эслатиб ўтамиз, "Насаф” футболчилари миллий чемпионатимиздаги навбатдаги учрашувни 30 июль куни ўз майдонида Самарқанд динамочиларига қарши ўтказадилар.

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Просмотров: 501 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz