Воскресенье, 05.05.2024, 21:46
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 18 » Назорат учрашуви: «Насаф» - «Форос» ФК – 4:0
    05:53
    Назорат учрашуви: «Насаф» - «Форос» ФК – 4:0



    Шу кунларда «Насаф» футболчилари Ялтада ёзги ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда. Кунига икки маҳалдан ташкил этилаётган йиғинда йигирма икки нафар футболчи иштирок этмоқда.

    Жамоанинг етакчи ўйинчилари Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Лутфулла Тўраев, Носир Отақўзиевлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси, Кенжа Тўраев ҳамда Фозил Мусаевлар эса олимпиячиларимиз билан биргаликда ўқув-йиғин машғулотларида қатнашаётганликлари боис, айни пайтда жамоа билан бирга эмас.

    16 июль куни "Насаф” жамоаси режага кўра, илк ўртоқлик учрашувини ўтказди. Аввал хабар қилганимиздек, мазкур ўйинда Қрим кубоги соҳиби "Форос” ФК футболчилари "аждарлар” рақиби бўлди. Ушбу ўйинда жамоа бош мураббийи Анатолий Демяненко ихтиёридаги барча футболчиларни майдонга туширди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида Шуҳратбек Мирхолдиршоев томонидан киритилган гол қаршиликларга ғалаба келтирган бўлса, танаффусдан сўнг таркибда бир қатор ўзгартишлар амалга оширилди. Бу эса ўз самарасини берди. Иккинчи бўлимда Андрейс Переплёткинс, Артур Геворкян ҳамда Азамат Алланиязовлар киритган голлар "Насаф”нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади - 4:0.

    Анатолий Демяненко «Форос» ФК жамоасига қарши кечган баҳсда қуйидаги таркибни майдонга туширди:
    "НАСАФ”: Козаченко, Аъзамов, Филипосян, Рисқуллаев, Қораев, Бойдуллаев, Переплёткинс, Камолов, Мирхолодиршоев, Геворкян, Бошкович.
    Захирадан майдонга тушганлар: Наумов, Малишич, Шомуродов, Бойматов, Ҳайитов, Алланиязов, Нормуҳамедов, Мўминов.

    - Бош мақсадимиз жамоа ўйинини ташкил этиш, имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда турли тактикалар устида ишлаш, - дейди бош мураббий Анатолий Васильевич. – Имкон бўлди, дегунича барча ўйинчиларни майдонга туширишга ва уларни диққат билан назоратдан ўтказишга ҳаракат қиламиз. Олдинда миллий чемпионат, Ўзбекистон кубоги ва ОФК кубоги баҳсларида бир-биридан жиддий учрашувлар кутиб турибди. Ҳозирча таркибимизга янги легионерларни жалб этишга шошилмаяпмиз. Агар зарурат бўлса, легионерларни ҳам таркибга жалб этамиз. Асосий таркибда ўзига хос рақобатни юзага келтириши мумкин бўлган бир қатор ўйинчилар ҳозирда мамлакат миллий ва олимпия терма жамоалари йиғинларида иштирок этаётганликларини эсдан чиқармаслик зарур.

    Режага мувофиқ, "Насаф” жамоаси Ялтадаги навбатдаги ўртоқлик учрашувини 20 июль куни ўтказади. Шу куни "аждарлар” Симферополнинг "Таврия” футболчилари билан куч синашадилар. Айни чоғда симферополликлар Украина миллий чемпионатида пешқадамлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

    Манба: www.fcnasaf.uz
    Просмотров: 594 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 SergHaf  
    0
    <a href=http://zmkshop.ru/>заказать металлоконструкцию на объект строительства</a>

    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz