Пятница, 17.05.2024, 03:59
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 10 » «Нефтчи» «бронза»га курашиш имкониятдан фойдалана олмади
    10:03
    «Нефтчи» «бронза»га курашиш имкониятдан фойдалана олмади

     

    Иккинчи даврадан бошлаб Олий лигада жон сақлаб қолиш учун жиддий курашга киришган "Динамо" ниҳоят бир неча ўйиндан кейин яна ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

    Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари "Нефтчи"га қарши ўйиннинг илк дақиқаларидан ташаббусни қўлга олиб, ҳужумкорликка зўр берди. Ёш фарғоналиклар эса сафарда ўйнаётганликларини инобатга олиб, асосий эътиборни қарши ҳужумга қаратишди. Биринчи 45 дақиқаликда ҳимоячилар ва дарвозабонлар яхши ўйнаб, дарвозаларнинг дахлсизлиги сақланиб қолишига сабабчи бўлишди.

    Иккинчи бўлимда майдон эгалари сафида битта ўзгариш юз берди. Иброҳим Раҳимовнинг ўрнига Убайдуллаев майдонга Салим Мустафоевни туширди. Шундан сўнг самарқандликларнинг ўйин тактикасида ўзгариш юз берди ва мезбонлар янада фаолроқ ҳаракат қила бошладилар.

    Боз устига, давралар оралиғида "Машъал"ни тарк этиб, Беларусга бориб келган Николай Риндюк яхши савиядаги ҳужумчи эканини яна бир марта исботлади. У тўпни эгаллаб олиб, чап қанотдан жарима майдончасига кирар-кирмас айланма зарба билан фарғоналиклар дарвозасининг олис юқори бурчагина аниқ нишонга олди - 1:0.

    Орадан кўп ўтмасдан, "Динамо" футболчилари ўнг қанотга яқин жойда жарима зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жарима майдончасига узатиб берилган тўпни Девид Ония бош билан дарвоза томон йўллади. Дарвозабон уни бартараф этган бўлса-да, тўпга биринчи бўлиб етиб келган Сирож Сайфиев жамоасининг иккинчи голини киритди.

    Қолган дақиқаларда меҳмонлар ҳисобни қисқартириш учун ҳаракат қилишди. Майдон эгалари ҳам қарши ҳужумда гол уриш имкониятларга эга бўлишди. Аммо ўйин охиригача ҳисобда бошқа ўзгариш юз бермади.

    Шу тариқа, "Динамо" ўз ҳисобидаги очколар сонини 16тага етказиб олди ва ўзидан олдинда бораётган жамоаларни қувишда давом этади. Ўз навбатида самарқандликлар энди "Сўғдиёна"ни 4 очкога ортда қолдиришмоқда. "Нефтчи" эса 3-ўрин учун курашиш имкониятидан фойдалана олишмади.

    ОЛИЙ ЛИГА. 19-ТУР
    "ДИНАМО" - "НЕФТЧИ" - 2:0
    Голлар: Николай Риндюк 70, Сирож Сайфиев 77.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 546 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz