Вторник, 21.05.2024, 08:11
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 24 » «Нефтчи» «оқ бўрилар» томонидан янчиб ташланди
    17:45
    «Нефтчи» «оқ бўрилар» томонидан янчиб ташланди

     

    Турнинг қизиқарли учрашувиларидан бири Ғузор шаҳрида бўлиб ўтди. Турнир жавдалининг 4-поғонасини банд этиб турган «Нефтчи» яқиндагина бош мураббийига «чиқиш эканларини» кўрсатган «Шўртан» клуби меҳмони бўлди.

    Учрашувдан олдин ҳам икки бош мураббийда ҳам таркиб борасида муаммолар бор эди. Сабали, Юрий Вазгенович Мансур Саидов, Анвар Бердиев ва Павел Смоляченколарнинг жароҳатлари борлиги сабабли, уларнинг хизматларидан фойдалан олмади. «Динамо» жамоасига учралган мағлубиятдан сўнг, лавозимидан четлатилган Тачмурат Агамуратов ўрнини эгаллаган Ихтиёр Каримов ҳам таркиб борасида жиддий муаммога дуч келди. Предраг Вуйович, Вадим Афонин, Алишер Юсупов ва Ильнур Хазигалиевнинг олган жароҳатлари «Нефтчи» клубига қарши бўладиган учрашувда майдонга тушишларига тўсқинлик қилди. Шу боис бўлса керак, ҳар икки клубда ҳам бир қатор ёш футболчилар асосий таркибдан жой олишди.

    Гарчи, «Нефтчи» таркибида Ойбек Нурбоев, Шукур Пўлатов, «Шўртан» таркибида Лазиз Убайдуллаев, Аббос Амонов каби ёш футболчилар тўп сурган бўлсалар-да, стадионга йиғилган мухлисларда жуда яхши ўйин намойиш этишди.

    Учрашувнинг бошидаёқ майдон эгалари ташаббусни ўз қўлларига олишга уриниб кўришди. Лекин, «Нефтчи» жамоаси ҳимоячилари дастлабки 20 дақиқаликда «Шўртан» футболчиларига етарли қаршилик кўрсатиб туришди.

    Бироқ, 27-дақиқада рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб олган Игорь Таран хотиржамлик билан ҳаракат қилди ва тўпни ўзига бўйсундириб олганидан сўнг, Ҳислат Чилматов дарвозасини чиройли тарзда ишғол этди.

    Гол ўтказиб ўзларига келиб улгурмаган Юрий Саркисян шогирдлари орадан ҳеч қанча вақт ўтмай яна ўз дарвозаларидан гол олиб чиқишга мажбур бўлишди. Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни Ҳамза Каримов рақиб жарима майдончасида турган Зафар Полвоновга ошириб берди. Ҳислат Чилматов ваҳ ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Полвонов жамоасининг учрашувдаги иккинчи, ўзининг ўзи жорий мавсум «Шўртан» таркибидаги дастлабки голини киритишга муваффақ бўлди – 2:0.

    Кетма-кет икки гол ўтказиб юборганларидан сўнг, меҳмонлар рақиб дарвозасини ишғол этиш учун бир неча бор уриниб кўришди, аммо Асрор Алиқулов ва Ҳамза Каримовлар бошчилигидаги «Шўртан» ҳимояси бунга йўл қўймаган бўлса, «Шўртан» жамоаси биринчи бўлим якунигача рақиблар дарвозасини яна ишғол этиш учун бир қатор вазиятлар содир этишганди, лекин юзага келган хавфли вазиятлар якунига етмай қолди.

    Шу тариқа, биринчи бўлим майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

    Иккинчи бўлим тўлалигича «Шўртан» жамоаси усунлигида ўтди. Хавфли вазиятларни содир этишда ҳам, тўпни назорат қилишда ҳам, гол киритишда ҳам «оқ бўрилар» «водий чинорлари»дан устун эканликларини яққол намойиш этишди.

    Биринчи бўлимнинг 37-дақиқасида Аваз Агалиев ўрнига майдонга чиққан Аббос Амонов ва ўнг қанотда рақибларига тинчлик бермаган Лазиз Убайдуллаевлар «Шўртан» жамоасининг бир қатор ҳужумларини ташкил этишда жонбозлик кўрсатишди.

    71-дақиқада Игорь Таран ва Шаҳбоз Эркиновларнинг тандеми стадионга йиғилган мухлисларга олам-олам қувонч бағишлади. Игорь Таран Эркиновни қулай вазиятда турганлигини пайқади ва тўпни Шаҳбозга етказиб берди. Эркинов бундай вазиятларда рақиб дарвозабонларини кечирмайди – 3:0.

    Бу сафар ҳам гол ўтказиб юборганларидан сўнг, ўзларига кела олмай турган фарғоналиклар Таран томонидан жазоланишди. Пономарёв тўпни Эркиновга етказди, Шаҳбоз эса Таранни қулай вазиятга олиб чиқди. Бундай вазиятни кўкка совуриш яхшиликка олиб келмаслигини англаган Таран Чилматовни ожиз қолдириб қўя қолди – 4:0.

    Йирик ҳисобда олдинда бораётган бўлсалар-да, Ихтиёр Каримов шогирдлари меҳмондўстликни ҳам унутай дейишди. Бир вазиятда чап қанотда «Нефтчи» учун ҳақиқий бош оғриқ бўлган Аббос Амонов Эркиновни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Гарчи, ҳеч қандай «оффсайд» юзага келмаган бўлса-да, Абдураҳмон Қўлдошев ўз байроқчасини кўтарди...

    Эдгар Гесс кетганидан сўнг, «Шўртан» – «Сўғдиёна» учрашувида Ихтиёр Каримов бош мураббийлик қилган эди. Ўшанда «оқ бўрилар» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бу сафар Тачмурат Агамуратов кетганидан сўнг клуб раҳбарияти яна Ихтиёр Тоғаевичга ишонишди ва «Нефтчи» жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этишди...

    «Шўртан»-»Нефтчи» 4:0 (2:0)
    23.09.2011 й. 21-тур. Ғузор.
    Ҳакамлар: Б. Намозов, М. Шарипов, А. Қўлдошев, И. Ибрагимов.
    «Шўртан»: М. Алавидзе, П. Агбо, А. Агалиев (А. Амонов 37), А. Алиқулов, И. Таран (Я. Крушелницкий 81), Ш, Эркинов, Л. Убайдуллаев, В. Пономарёв, А. Мерзляков, Ҳ. Каримов, З. Полвонов (Ж. Ибрагимов 65).
    «Нефтчи»: Х. Чилматов, Ш. Пулатов, О. Нурбоев, Б. Ёкубов, А. Алижонов (А. Муҳиддинов 68), Ш. Хакимов (Ғ. Жумаев 61), С. Мирзаев, И. Тухтахужаев (М. Низомиддинов 80), И. Акрамов, А. Холиков, Д. Эрматов.
    Голлар: И. Таран 27, З. Полвонов 30, Ш. Эркинов 71, И. Таран 75.
    Огоҳлантиришлар: С. Мирзаев 17, И. Тўҳтахўжаев 33, З. Полвонов 49, А. Алиқулов 62, А. Алижонов 67.
    Назоратчи: В.Штерн.
    Ёшлар лигаси: 0:2

    Манба: www.fcshurtan.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 550 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz