Пятница, 17.05.2024, 04:27
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 10 » Одил Аҳмедов «Анжи» билан 2015 йилга қадар шартнома имзолади
    10:05
    Одил Аҳмедов «Анжи» билан 2015 йилга қадар шартнома имзолади

     

    Бугун Одил Аҳмедовнинг трансферини "Анжи" жамоаси сотиб олди. Бу ҳақда "Пахтакор" расмий сайти хабар тарқатган.

    Маълумки, Одил йил бошидан буён Махачқалъа клуби таркибида ижара асосида ўйнаб келаётганди. Бугун эса унинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилган "Анжи" раҳбарияти клубимиз раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Аҳмедовнинг трансфери бўйича ўтказилган муҳокама ижобий якунланди. Натижада энди "Анжи" жамоамиздан унинг трансферини сотиб олади ва Одил тўлақонли равишда махачқалъаликлар аъзосига айланади. Шу билан бирга Аҳмедовнинг трансфер ҳуқуқидан маълум фоизи бизда сақлаб қолинади. Ушбу таклиф ҳар икки жамоага ҳам маъқул келди.

    Август ойи бошида "Пахтакор" ва "Анжи" ўртасида расмий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланганди. Унинг самараси ўлароқ айни пайтда грузиялик ярим ҳимоячи Иракли Климиашвили жамоамиз сафида ижарада фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, турли соҳалар борасида ўзаро ҳамкорлик ишлари ҳам бошлаб юборилган. Мана энди Аҳмедов "Анжи"нинг тўлақонли аъзосига айланади. Одил 2015 йил охиригача қадар махачқалъаликлар таркибида тўп тепади. Унинг ўйинлари ҳақида фикр билдирар экан, "Анжи" бош мураббийи Гаджи Гаджиев ва бош директор Герман Чистяков ушбу хариддан жуда хурсанд эканликларини таъкидлаб ўтишди. Футболчининг ўзи билан интервьюни эса эртага ҳавола этамиз. Умид қиламизки, Аҳмедов бундан ҳам яхшироқ ўйин намойиш қилиб, жаҳон юлдузлари орасида еталича обрўга эга бўлади. Жамоамиз номидан Одилга "Пахтакор"да ўтказган йиллари ва муваффақиятларга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз. "Анжи"даги фаолиятида эса омад тилаб қоламиз. Олға, Одил!

    Манба: www.pakhtakor.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 594 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz