Махачқалъанинг "Анжи" клуби расмий сайти фойдаланувчилари
овоз бериш йўли билан биринчи давранинг энг яхши ўйинчилари номини аниқлашди.
Унга кўра, жамоа ярим ҳимоячиси
Муборак Буссуфа энг кўп овоз тўплашга эришган. У 46 % овоз билан биринчи
давранинг энг зўр футболчиси бўлди.
Иккинчи ўринни эса жамоа сардори Роберто Карлос – 16 % овоз билан банд
этди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов - Карлосдан атиги бир фоиз кам овоз тўплаб учинчи
ўринни эгаллаган.
"Мен биринчи даврани тўлиқ ўтказмадим - жамоа бир нечта ўйинни
ўтказгандан кейин сафга қўшилдим, - деди Буссуфа. - Шунга қарамай, бу жуда
ёқимли. Ким энг яхши ўйичи бўлиши муҳим эмас. асосийси - жамоанинг ғалабаси.
Мен "Анжи"да жуда бахтлиман, менинг "Фейсбук" ва
"Твиттер"имга кўплаб мхлислар ташриф буюрадилар, мен улардан жуда
миннатдорман. Чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни хушуд этишда давом
этамиз".
|