Вторник, 07.05.2024, 02:39
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 22 » БУ САФАР МАМАТКАЗИН ҲАКАМЛАРДАН НОРОЗИ, САРКИСЯН ЭСА...
    07:28
    БУ САФАР МАМАТКАЗИН ҲАКАМЛАРДАН НОРОЗИ, САРКИСЯН ЭСА...


    «Андижон» - «Нефтчи» қарама-қаршилиги ҳамма вақт мухлис ва мутахассисларда катта қизиқиш уйғотиб келган. Табиийки, бу сафарги дерби ҳам бундан мустасно бўлгани йўқ.

    Ушбу жамоалар қандай ўринда бўлишидан қатъий назар ўйин ҳар доим кескин ва муросасиз тарзда ўтиб келади. Шунинг учун ҳам бундай ўйинлар дерби номини олган. Таъкидлаш керакки, мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 37 маротаба тўқнаш келишган. Устунлик эса шубҳасиз фарғоналиклар тарафида. Чунки Юрий Саркисян шогирдлари 27 марта андижонликлар устидан ғалабага эришган. «Бургутлар» эса бундай имкониятга 5 та учрашувда сазовор бўлишган бўлса яна 5 та беллашувда томонлар муроса кўчасини танлаганлар. Умуман айтганда, 38-тўқнашув голларга бой тарзда кечди. Бу ҳам ўйиннинг анча шиддатли ва қизиқарли руҳда ўтганини кўрсатиб турибди.

    Беллашувга тўхталадиган бўслак, ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида жамоалар эҳтиёткорлик билан аниқроғи ўзига хос разведка билан тўп сурдилар. Аста-секин эса жамоалар хавфли вазиятларни ярата бошладилар. Учрашувдаги илк хавфли ҳужум майдон эгалари томонидан содир этилди. Ойбек Қиличев бошлаб берган ҳужумдан сўнг Баҳтиёр Ҳамидуллаев тўпни Лочин Солиевга узатди. Лекин жарима майдони ичида унинг зарбаси йўлига Ҳислат Чилматов тўғаноқ бўлди. Гарчи биринчи вазиятда Солиевдан омад юз ўгирган бўлса-да, кейингисида у ўз сўзини айтди. Ойбек Қиличевнинг амалга оширган жарима зарбасидан кейин Лочин Солиев ҳимоячиларнинг таъқибидан холи қолган ҳолда бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Шундан кейин майдон эгалари янада ташаббусни ўз қўлига олишга ва ҳужумлар сонини кўпайтиришга ҳаракат қилдилар. Жамоалар биринчи бўлимга 2:0 ҳисоби билан ҳам чиқиб кетишлари мумкин эди. Гап шундаки, Баҳром Абдураҳимов ажойиб тарзда Ҳамидуллаевни қулай вазиятга чиқарди. Лекин моҳир ҳужумчи икки ҳимоячи қуршовида жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Акс ҳолда ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Тўғри, «Нефтчи» футболчилари ҳам Игор Михайлов қўриқлаётган дарвозага хавф солишга уриндилар. Аммо улар томонидан ўта жиддий имкониятлар юз бергани йўқ.

    Танаффусдан кейин Юрий Саркисян ўз ўйинини топа олмаган Воҳид Шодиевнинг ўрнига Алишер Ҳолиқовни майдонга туширди. Айнан ушбу ўзгариш иккинчи бўлим бошидаёқ ўз самарасини кўрсатди. Қанотдан оширилган тўпни Ҳолиқов оёғи билан дарвозанинг ўнг бурчагига йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Бироқ фарғоналикларнинг бу хурсандчилиги узоққа чўзилмади. 50-дақиқада андижонликлар чиройли комбинация уюштирдилар ва Лочин Солиев ўзининг аниқ зарбаси билан жамоасини яна олдинга олиб чиқди. Мағлубиятга учраётган «Нефтчи» футболчи бор эътиборларини ҳужумга қаратишдан бошқа иложлари қолмаганди. Чунки Юрий Саркисян улардан фақат шуни талаб қилишаётганди. Натижада яна ўша Алишер Ҳолиқов ўзини кўрсатди. Бу сафар ҳам у қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлаб ҳисобни тенглаштирди. Вазият тенглашганидан кейин андижонликлар ҳаммасини яна бошидан бошлашлари керак эди. Бунинг учун улар бир неча маротаба Ҳислат Чилматов дарвозасига хавф солишга уриндилар. Масалан, Ойбек Қиличевнинг 22 метрдан тепган тўпини фарғоналик дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди. Шунингдек, 68-дақиқада Алексей Касьяннинг чап бурчакдан узатган тўпини Лочин Солиев боши билан дарвозага жойламоқчи бўлди-ю, аммо тўп йўналиши бироз ноаниқ кўриниш олди. Сен урмасанг, сенга уришади деганларидек, «Андижон» жамоаси ҳужумлардан унумли фойдаланавермагач, меҳмонлар қарши ҳужумни гол билан якунладилар. Сардор Мирзаевдан тўпни қабул қилиб олган Алишер Ҳолиқовга Илдар Маматказин қаршилик кўрсатишга уринган бир паллада раиқб футболчиси майдонга йиқилиб тушди. Буни кўрган бош ҳакам пенальтини кўрсатди. Бу вазифани эса жамоа сардори Анвар Бердиев бехато амалга ошириб жамоасини олдинга олиб чиқди. Айтиш керакки, Алишер Ҳолиқов билан Баҳтиёр Ёқубовнинг майдонга туширилиши меҳмонларнинг ўйинини сезиларли даражада кучайтирди. Бу эса натижада ҳам ўз таъсирини акс эттирди. Ҳисоб 2:3 кўринишини олгач меҳмонларнинг ғалабага бўлган иштиёқи анча ортди. Шу сабабли улар ўйин охирига қадар ушбу ҳисобни ушлаб қолди. Чунки бош мураббий ярим ҳимоячи ўрнига ҳимоячини тушириб мудофаа чизиғиин кучайтирди. Бу ҳам ўйин охирига қадар ўз таъсирини кўрсатди.

    «Андижон» (Андижон) – «Нефтчи» (Фергана) – 2:3 (1:1)
    Андижон. 9422 тамошабин.

    Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент) – 9,2, М. Саидқосимов (Тошкент) – 9,4, Д. Саидов (Тошкент) – 9,4, А. Асимов (Тошкент) - 9.

    Голлар: Л. Солиев (31, 55) - А. Халиков (48, 63), А. Бердиев (75, с пенальти).

    «Андижон»: И.Михайлов, А.Касьян, А.Половков (А.Ходжаев, 64), И.Маматказин, И.Ибрагимов, И.Отахонов, О.Қиличев, Б.Абдураҳимов (Ш.Раимқулов, 54), Л.Солиев, Б.Ҳамидуллаев, А.Попович (А.Жўрабоев, 88).

    «Нефтчи»: Ҳ.Чилматов, Ш.Пўлатов, О.Нурбоев, Д.Эрматов, И.Тўхтахўжаев, С.Соипов (Б.Ёқубов, 61), С.Мирзаев (А.Муҳитдинов, 85), П.Смоляченко, Ғ.Жумаев, В.Шодиев (А.Ҳолиқов, 46), А.Бердиев.

    Огоҳлантиришлар: Б. Ҳамидуллаев (42), И. Ибрагимов (43), И. Маматказин (74), И. Атаханов (74) – И. Тўхтахўжаев (41), О. Нурбоев (58).
    Назоратчи: Р. Мўминов (Тошкент).
    Энг яхши футболчилар: Л. Солиев – А. Холиқов.


    Матбуот анжумани
    Юрий Саркисян (Нефтчи) клубиинг бош мураббийи):

    - Жамоам бир иккита уйинчиларга боғланиб колган эмас. Мансур Саидов, Икбол Акрамов каби футболчилар согаймокда. Биз 45 нафар футболчини руйхатдан утказганмиз. Улар бир бирини майдонда хар доим тулдириб борадилар. Хозирги ёшларимиз уларнинг урнида муносиб уйин курсатишмоқда. Келажакда эса етакчиларга бемалол ракобатчи була оладилар. Агар пенальти бўлмаганида ҳакам пенальти бермаган бўларди. Тошкентда "Пахтакор”га қарши ўйнаганимизда ҳам дарвозамизга пенальти белгилади, демак пенальти бўлган. Ёшларимиз дарвозасига ҳам пенальти белгилаганди ва чиндан ҳам пенальти бўлган. Ҳозир шундай фикр пайдо бўлганки, ҳакам пенальти белгиласа демак у хато килганга ўхшаб қолмоқда. Агар ҳакам ўйинни кўнгилдагидек бошқара олмаса, бунинг учун ўйин назоратчиси бор. Коваленко ФИФА ҳаками ва у ўз ишини билади. Оддий мухлис эса бошқача фикрлайди. Мен бирор марта ҳакамни ёмонлаганимни эшитганмисиз? Мени эса ҳамма танқид қилади, бу ҳаёт. Нега мендан ҳисобда икки марта орқада қолаётиб ҳисобни тенглаштирганимиз ва муносиб тарзда ғалаба қозонганимиз ҳақида сўрамаяпсиз? Андижон ҳар доим ўз уйида яхши ўйнайди. Мен бу ҳақида шогирдларимни огоҳлантирганман. Биз билан ўйинга қадар улар ўз майдонида 6-7 учрашувда ғалаба қозонишган. Биргина «Металлург”га ютқазиб қўйишган холос. Биринчидан жамоа ўз уйида бошқача ўйи намойиш этади. Иккинчидан мухлисларнинг кўмаги Андижонга жуда катта ёрдам беради. Бу эса футболчиларга руҳий томондан ёрдам беради. Албатта бугун "Андижон” ғалаба учун ҳаракат қилди. Фарғона водийсида Андижон, Наманган ва Фарғона жамоалари ўртасидаги дерби ўйилар доим кескин ўтиб келади ва биз бунга тайёр эдик.

    Ориф Маматказин (Андижон клубининг бош мураббийи):-Менинг тасаввуримда футбол бошқача. Ҳакам «Нефтчи” дарвозаси томон пенальти бериши лозим эди. Чунки Бахтиёр Ҳамидуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилганди. Шунингдек, Лочин Солиевга нисбатан ҳам ишлатилган қўполлик учун пенальти белгиланиши керак эди. Александ Попович билан юз берган вазиятда эса менимча ҳам ўша ҳолатда пенальти бор эди. Агар Ҳамидуллаев учун ишлатилган қўполликка пенальти берилганида ўйин суръати бошқача ўтиши мумкин эди. Бизнинг дарвозамизга белгиланган пенальтида ҳимоячиларимиздан бири хатога йўл қўйди. Ўшанда "Нефтчи” ўйинчисининг жарима майдонимиз ичида йиқилган ҳолати 50:50 вазият эди. Ҳакам бундай ҳолатда пенальти берса ҳам бермаса ҳам бўларди. Умумун айтганда, бугунги ҳакамлардан норозиман. Жамоам яхши ўйин кўрсатди. Лекин мағлубият бу барибир мағлубиятдир. Айрим вазиятларда ярим ҳимоя ва ҳимоядаги хатолар қимматга тушди. Иккита гол урсакда дарвозамизда учта тўп ўтказиб юбордик.


    Категория: Олий лига | Просмотров: 576 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz