Понедельник, 06.05.2024, 23:41
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 21 » Чемпион аниқми?
    21:25
    Чемпион аниқми?



    "Жар” стадиони ушбу мавсумда илк маротаба тўлди. Ҳаттоки Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида ҳам стадион лиқ тўлмаганди. Ўйинга қизиқиш ўта юқорилигини мана шу омил ва ҳар иккала жамоа фан-клубларининг бир неча кун давомида ўйинга тайёргарлик кўрганидан ҳам билса бўларди. Бу – чемпионлик баҳсими? Балки, узил-кесил бундай фикр билдиришга ҳали эртадир, аммо, мабодо ўйин худди финал баҳсидек кечди. Ўйинчиларнинг ўйинга муносабати, иштиёқи шундан далолат бериб турди.

    Биринчи бўлим давомида кутилмаганда "Пахтакор” катта ташаббусга эга бўлди (кутилмаганда, деганда аввалги дербилар назарда тутиляпти). Бунга сабаб сифатида, биринчидан, бу ўйинда "Пахтакор”ни ғалабадан бошқа нарса қониқтирмасди, иккинчидан, "Бунёдкор” 4 кун олдин Қаршида ҳам жисмоний, ҳам руҳий куч йўқотганди. Азиз Ҳайдаровнинг йўқотилиши эса алоҳида мавзу. Мана шу 3 омил бир бўлиб, Ҳайдаров шогирдларининг ўйинда имкониятларини оширгандек бўлди. Аммо...

    Ўйиндаги илк хавфли вазият меҳмонлар томонидан стандарт вазиятдан сўнг содир этилди. Ўйиннинг 6-дақиқасида чап қанотнинг марказга яқинроқ жойида Дилшод Шарофетдиновга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида белгиланган жарима зарбасини Станислав Андреев жарима майдончасига етказиб берди. Фарҳод Тожиев эса тўпга оёқ қўйиб, тўп йўналишини ўзгартирди. Нестеров вазиятни назорат қилиб тургани учун тўпни эгаллаб олди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, яна ўша Тожиев бу сафар 25 метрлардан зарба беришга қарор қилди. Зарба кучли чиқди, аммо Нестеров ўз ўрнида.

    "Бунёдкор” гол уриш учун дастлабки вазиятга 18-дақиқада эга бўлди. Анвар Ражабов Карпенкодан тўпни қабул қилиб олиб, чап қанотдан Козакни ортда қолдирганча тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўп "Пахтакор” ҳимоячиси бошига тегиб, ўз йўналишини юқори томонга ўзгартирди. Бу пайтда тўпга чиқиб келаётган Темур Жўраев алданди ва дарвозанинг олис бурчаги бўш қолиб кетди. Милош Трифунович эса деярли бўш қолган дарвозани бош билан ишғол қила олмади – тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

    Ўйин давомида пахтакорчилар катта ташаббусга эришдилар. "Бунёдкор”да эса етакчи ва жамоавий ўйин етишмади. Ҳужумлар асосан узун паслар орқали ташкил этилди. Бунда пахтакорчиларнинг кучли прессингини ҳам эътироф этиш жоиз.

    Бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида Ҳайдаров шогирдларининг уюштираётган ҳужумлари гол уриш қулай вазият ҳосил қилди. Кахи Махарадзе бир нафар ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтиб, тўпни ерлатиб жарима майдончасига етказиб берди. Тожиев ва Абдухолиқов тўпни чап қанотда бўш турган Андреевга етказишди. Стаснинг ҳеч ким халал бермаётган вазиятда берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

    "Бунёдкорчилар” бўлим давомида иккинчи хавфли вазиятини қўшиб берилган дақиқаларда уюштиришди. Карпенко ва Трифунович ўзаро бир-бирларига паслар орқали жарима майдончасига кириб боришди, "қалдирғочлар” сардорининг сўнгги сонияда тўпни йўқотиши натижасига хавф йўққа чиқди.

    Иккинчи бўлимда Қосимов шогирдлари мезбон эканликларини исботлаш мақсадида бўлса керак, ҳужумлар сонини оширишди. 58-дақиқасида Анвар Ражабов жарима майдончасига ёриб кирди, аммо тўпни ўз вақтида шерикларига узатмагани учун вазиятдан қўлдан чиққандек кўринганди, аммо тўп жарима майдончаси ташқарисида турган Иброҳимовга келиб тушди. Жавлоннинг зарбасига куч етарли бўлдию, аммо аниқлик етишмади. Орадан 3-4 дақиқа ўтиб, Карпенконинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпига Трифунович ноаниқ зарба берди.

    Темур Жўраевни инсон сифатида ҳурмат қиламиз. Аммо у бутун жамоанинг 70 дақиқа давомида қилган меҳнатини у 2 дақиқа ичида йўққа чиқарди-қўйди! Ён қанотдан отиб берилган тўп аввалига Трифуновичнинг оёғига тушмади, кейин эса Карпенконинг! Буни қарангки, секингина сакраб бораётган тўп эса Жўраевнинг ҳам қўлига тушмади. Гол! Ғалати ва оддий гол. Оддийлиги Темур билан боғлиқ...

    "Пахтакор”чилар нима бўлганини англаб етишмасидан, тўп яна бир марта Жўраев дарвозасидан ўрин олди. Қарши ҳужум ва захирадан майдонга Жасур Ҳасанов ўзининг чап қанотидан тўпни жарима майдончасига узатди. Темур тўпга чиқаётгандек кўриндию, аммо унга қўл чўзмади. Трифунович эса бўш қолган дарвозани осонгина ишғол қилди.

    Бу голлар пахтакорчиларнинг шаштини бутунлай синдирди. Ташаббус борасидаги тарозининг палласи бутунлай майдон эгалари томонига ўтиб кетди. Аммо "Пахтакор” ҳеч бўлмаса битта гол урмаса, "Пахтакор” бўлмасди. Захирадан майдонга тушган футболчилар Климиашвили ва Азизовларнинг ҳужумидан кейин тўп дарвоза тўрига бориб тушди.

    Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 3 дақиқа ичида жамоалар яна бир мартадан гол уриш имкониятига эга бўлишди. Олис масофага узатилган тўпни Трифунович жарима майдончаси ичида қабул қилиб, 2 нафар футболчини алдаб, дарвозага зарба берди. Тўп шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Алишер Азизов эса ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Унинг дарвозагача 5-6 метр масофадан йўллаган зарбасига ҳимоячи ғов бўлди!

    Шу тариқа, 17 август куни Кубок билан хайрлашган "қалдирғочлар”, орадан 4 кун ўтиб, чемпионликни нақд қилиб қўйишди. "Насаф"да эса иккинчи ўрин учун имконият пайдо бўлди.

    ОЛИЙ ЛИГА-2011. 17-ТУР
    "БУНЁДКОР” – "ПАХТАКОР” 2:1 (0:0)
    Голлар: Виктор Карпенко 70, Милош Трифунович 72 – Алишер Азизов 89
    Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров 52, Жавлон Иброҳимов 68, Милош Трифунович 90 - Фарҳод Тожиев 48, Илҳом Суюнов 74
    "Бунёдкор”: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Ислом Иномов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Анвар Ражабов (Жасур Ҳасанов 66), Шавкат Саломов (Руслан Мелзитдинов 89), Милош Трифунович, Славолюб Жоржевич (Хайрулла Каримов 17), Виктор Карпенко, Асқар Жадигеров.
    "Пахтакор”: Тимур Жўраев, Егорь Кримец, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Темурхўжа Абдухолиқов (Алишер Азизов 82), Фарҳод Тожиев (Санъат Шихов 63), Шерзод Каримов (Иракли Климиашвили 46), Дилшод Шарофетдинов, Илҳом Суюнов, Станислав Андреев, Владимир Козак.
    Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Рафаэль Ильясов
    2011 йил 21 август. Тошкент. "Жар”. 8469 томошабин.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 503 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz