Вторник, 07.05.2024, 05:53
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 21 » Яна Геворкян!
    19:19
    Яна Геворкян!


    Бекободдаги А. Анохин номидаги стадионда "Металлург” пешқадамлар сафида бораётган Қаршининг "Насаф” жамоасини қабул қилди. Қаршиликлар бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Кубоги ярим финалида амалдаги кубок соҳиби "Бунёдкор”ни мағлубиятга учратиб юқори кайфиятда Бекободга етиб келишганди. "Металлург” эса ўз уйида ҳар қандай жамоага жиддий қаршилик кўрсатиши боис бу ўйинга бўлган қизиқиш катта эди.

    Учрашувнинг дастлабки дақиқалари анча сокин кечди. Ҳар иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан олдинга ташланиб туришди. Бекободликлардан Ҳикмат Ҳошимовда гол киритиш имконияти юзага келди. Бироқ бу вазиятларда унинг зарбасига аниқлик етишмади.

    Қаршиликлар сафида эса Шуҳратбек Мирхолдиршоев 12-13 дақиқаларда кетма-кет иккита имконият яратди. Бироқ бу вазиятда "металлургчилар” посбони Маъмур Икромов яхши ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.

    Умуман биринчи бўлимда юзага келган имкониятлардан иккала жамоа аъзолари ҳам фойдалана олишгани йўқ. Асосан ташкил этилган ҳужумларга аниқлик етишмай қолаверди.

    Иккинчи бўлимда яна "Металлург” ҳужумлар билан бошлади. 47-дақиқада Илёс Қурбонов томонидан берилган зарбани Муроджон Зуҳуров эгаллаб олди. 49-дақиқада энди "Насаф” вакиллари гол киритиш имкониятига эга бўлишди. Мирзакамол Камолов томонидан етказиб берилган тўпни Иван Бошкович боши билан дарвозага йўллади, бироқ зарба бироз ноаниқ кўриниш олди.

    76-дақиқада "Металлург”да гол киритиш учун яхши имконият юзага келди. Бироқ Илёс Қурбоновнинг зарбасини Мурод Зуҳуров майдон ташқарисига чиқариб юборди. 79-дақиқада эса "Насаф” вакиллари ҳужум ташкил қилишди ва бу вазиятда ҳисоб очилди. Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни иккинчи бўлимда майдонга чиқарилган Артур Геворкян дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди ва бу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди. Натижада "Насаф” очколар сонини 34 етказиб олди.

    Олий Лига — 2011
    17-тур
    «МЕТАЛЛУРГ» — «НАСАФ» — 0:1 (0:0)
    Гол: Артур Геворкян (79)

    «МЕТАЛЛУРГ»: Маъмур Икромов, Одил Исабоев, Саидкомил Акмабров, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Умид Тожимов (Боян Калевич, 65), Даврон Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Илёс Қурбонов, Дониёр Одилов (Шуҳрат Йўлдошев, 40), Абдували Мўминов.

    «НАСАФ»: Муроджон Зуҳров, Шерзод Аъзамов, Ботир Қораев, Андрей Переплёткинс (Жаҳонгир Жиямуродов, 90), Лутфулла Тўраев, Иван Бошкович (Илҳом Шомуродов, 83), Эркин Бойдуллаев, Аҳрол Рисқуллаев, Шуҳратбек Мирҳолдиршоев, Боян Малишич, Мирзакамол Камолов (Артур Геворкян, 61).

    Огоҳлантиришлар: Даврон Каримқулов (53) – Андрей Перепёткинс (29), Эркин Бойдуллаев(43).

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 535 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz