Воскресенье, 05.05.2024, 15:11
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 14 » Олий лигада бешинчи истеъфо Ёки Мурод Отажонов «Сўғдиёна» бош мураббийи
    13:03
    Олий лигада бешинчи истеъфо Ёки Мурод Отажонов «Сўғдиёна» бош мураббийи


     «Бунёдкор» мураббийлар штабида ишлаб келган Мурод Отажонов Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийига айланди. Отажонов жамоани ўз ихтиёрига кўра, тарк этган Рауф Инилеевнинг ўрнини эгаллайди.

    Таъкидлаб ўтиш жоиз, жиззахликлар олий лигага чиққач ўз ўйинини топа олишмаяпти. Жамоа ҳозирда 13 учрашувдан сўнг бор-йўғи 9 очко тўплаб 14 жамоа орасида 13-ўринни эгаллаб турибди.

    Мурод Отажонов ушбу мавсумни биринчи лигада тўп сураётган   «Гулистон» клубида бошлаганди. Бироқ номаълум келишмовчиликлар билан жамоани ўз ихтиёрига кўра у ердан кетган мураббий сўнгра сўнгра «Бунёдкор» мураббий штабида ишлай бошлаганди. Иккинчи даврадан бошлаб энди у жиззахликларни бошқариб боради.

    Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийларидан бири Рауф Инилеев нима сабабдан «Сўғдиёна”ни тарк этганлигини айтиб ўтди.

    "Охирги вақтларда клубда молиявий муаммолар бўлгани сабабли, бир қатор етакчи футболчиларимизга маош беришга қийналиб қолдик. Бу муаммо айниқса ҳужумчиларимизда кўзга ташланди. Маош олмаган футболчилар менга мурожаат қилардилар. Тегишли ходимлар билан бу ҳақда гаплашганимда, улар 10 июлга қадар муаммони бартараф этишларини айтдилар. Аслида 8 июль куни мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарлик кўришни бошлашимиз керак эди, аммо муаммолар барҳам топмагунча, йиғин ташкил қилишга имконият бўлмади. Белгиланган муддатга қадар муаммо ҳал бўлмагач, клубдан кетишга қарор қилдим.

    "Сўғдиёна” клуби раҳбариятига мурожаат қилиб, мени истеъфога чиқаришларини сўрадим. Клуб раҳбарияти бу илтимосимни инобатга олди. Истеъфо тўғрисида ўзим ариза билан мурожаат қилганман. Тўғрисини айтсам, хорижга кетишим ҳақидаги гапларни ўзим журналистлардан эшитган эдим. Бу ҳақда аниқ бир гап айта олмайман. Шахсан ўзимга бу борада ҳеч ким таклиф билан мурожаат қилгани йўқ”,-деди Инилеев.

    Просмотров: 586 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz