Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 8-11 август кунлари Украина пойтахти
Киев шаҳрида ташкил этиладиган Валерий Лобановский хотирасига бағишланган
халқаро турнирда қатнашади. Унда Сербия, Исроил, Ўзбекистон ва мезбонлар
Украина терма жамоаси иштирок этади.
Қуръа натижасига кўра, Вадим Абрамов шогирдлари 9 август куни Сербия
билан, Украина эса Исроилга қарши кураш олиб боради. Ғолиблар финалга йўл
олишса, мағлубиятга учраган жамоалар 3-ўрин учун баҳсда иштирок этишади.
Ўзбекистон терма жамоаси 2012 йили Лондонда ўтказиладиган олимпиада
ўйинларининг 3-саралаш босқичида Австралия, Ироқ, БАА билан бир гуруҳда кураш
олиб боради.
|