Воскресенье, 05.05.2024, 23:00
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 20 » «Олтин тўп» яна Европага қайтади
    08:25
    «Олтин тўп» яна Европага қайтади


    УЕФА Европа спорт ОАВлари иттифоқи билан ҳамкорликда янги соврин жорий этишга қарор қилди. Ушбу соврин мавсум якунларига кўра Европанинг энг яхши футболчисига топширилади.

    Унинг илк эгаси 25 августь куни Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими вақтида аниқланади. Бу ҳақда УЕФАнинг расмий сайти хабар тарқатган.

    Ғолибни аниқлаш икки босқичда ўтказилади. Аввал УЕФАга аъзо бўлган 53та мамлакатлар журналистлари Европа клубларида фаолият олиб борадиган энг яхши учта футболчини танлаб оладилар. Бунда ички биринчиликдан тортиб, Европа майдонлари ва терма жамоада намойиш этилган ўйинлар ҳам инобатга олинади.

    Ушбу сўровномада биринчи ўринни олган футболчи беш балл билан, иккинчи ўрин уч балл билан ва учинчи ўрин бир балл билан баҳоланади. Уч нафар энг яхши деб тан олинган футболчилар қуръа ташлаш маросимига таклиф этиладилар ва Монакода бўлиб ўтаётган маросим давомида электрон тизим орқали бериладиган овоз бериш орқали ғолиб аниқланади.

    авваллари "кўҳна қитъа"нинг энг яхши футболчиси "Олтин тўп" совринини қўлга киритар ва уни Франциядаги  France Football тақдим этарди. Аммо, 2010 йилдан бошлаб "Олтин тўп" дунёнинг энг кучли футболчисига бериладиган соврин билан бирлаштириб юборилди ва унда ғолиб ФИФА томонидан аниқланадиган бўлди.

    Мана энди Европага энг яхши футболчини аниқлаб берадиган соврин қайтиб келмоқда.

     




    Просмотров: 528 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz