Воскресенье, 05.05.2024, 21:08
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 29 » Осиё чемпионати саралаш ўйинлари Тошкентга кўчиши мумкин
    08:56
    Осиё чемпионати саралаш ўйинлари Тошкентга кўчиши мумкин

    16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг "С” гуруҳи саралаш учрашувлари ўтказиладиган жой ва муддат ўзгаради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов ҳамда ОФК Бош котиби Алекс Сусей ўртасида ўтган учрашувда сўз борди. 

    Ўзбекистон футбол Федерациясининг дастлабки таклифига қўра турнир 12-24 сентябр кунлари Қарши шаҳрида ўтказилиши керак эди. Аммо, 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик режасининг кенгайтирилган тартибда олиб борилиши муносабати билан мусобақалар бу вақтда ўтказилмайдиган бўлди.

    ФИФА Ўзбекистонга қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини топширганидан сўнг, Ўзбекистонда мазкур нуфузли мусобақага тайёргарлик режаси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ана шу турнир ўйинлари ўтказиладиган айрим стадионларни қуриб битказиш ва қайта таъмирлар ҳақидаги Қарори эълон қилинди. Қарши шаҳри турнирга мезбонлик қиладиган шаҳарлар рўйҳатида бўлганлиги туфайли ҳам ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати "С” гуруҳининг саралаш баҳслари Тошкентга кўчирилди.

    Буни ОФК Бош котиби Алекс Сусей ҳам тўғри тушунди ва бу борада ҳеч қандай муаммолар бўлмаслигини айтиб ўтди. Аммо, ҳозирча ОФКнинг расмий баёноти эълон қилинмади.

    Ўзбекистон футбол Федерацияси турнирни ўтказиш учун пойтахт Тошкент шаҳрини номзод сифатида кўрсатиб, 1 октябрдан кейинги бўлган даврни таклиф этаяпти.

    Усмонов ва Сусей ўртасидаги суҳбат фақатгина шу мавзу билан чекланиб қолмади. ЎФФ президенти Алекс Сусейга Осиё қитъаси учун оғир дамларда ОФКни муносиб бошқараётганлиги ва бу ишни аъло даражада уддалаётганлиги учун миннатдорчилик изҳор этди. Ўз навбатида Алекс Сусей ҳам доимий қўллаб-қувватлаш ва яқин ҳамкорлик учун Ўзбекистон футбол Федерацияси президентига ташаккур айтди.

    Ўзбекистон футбол Федерацияси президенти, шунингдек, ОФКнинг муваққт президенти Чжан Цзилун билан ҳам учрашиб, унга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар учун миннатдорчилик айтиб ўтди.

    Эслатиб ўтамиз, Малайзияга 26 июл куни ташриф буюрган Мираброр Усмонов ОФК қароргоҳида бўлиб ўтаётган қўмиталар мажлиси доирасидаги – Ички Аудит қўмитасининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

    Мираброр Усмонов ва унга сафар давомида ҳамкорлик қилаётган ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев 29 июл куни кечқурун Тошкентга учиб келадилар.

    ЎФФ Матбуот хизмати
    Просмотров: 985 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz