10 кун давомида Чимёнда машғулот ўтказган "Пахтакор" аъзолари
жума куни яна Қибрайдаги базасига
қайтди. Бу сафарги йиғинда жамоанинг кўпчилик футболчилари иштирок эта
олмадилар. Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси аъзоларисиз ўтган
йиғинни, жароҳати туфайли Боян Миладинович ҳам ўтказиб юборган. Шунингдек,
Душан Савич ҳам ҳали машғулотларга қўшилмади. Бу футболчини
"Пахтакор"да қолиш-қолмаслигини ҳозирча номаълум.
Шу куни иккинчи давра ўйинларига Тошкентда ҳозирлик кўраётган
"Қизилқум” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Зарафшонликларга қарши
бошланғич таркибда қуйидаги футболчилари майдонга тушдилар: Тожибоев, Суюнов,
Клецков, Хошимов, Холмуродов, Шарофетдинов, Махарадзе, Шихов, Тожиев, Азизов ва
ўринбосарлар таркибида кўрикдан ўтаётган Шоаҳмедов.
Мазкур баҳсда бироз ташаббусга эга бўлган Ҳайдаров шогирдлари 2:0 ҳисобида
ғалаба қозонишди.
|