"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон
жамоа ярим ҳимоячиси Парк Жи Сун клуб билан янги шартнома имзолашига ишонишини
айтиб ўтди.
"Унга янги шартнома таклиф қилинди. Ишончим комилки, у шартномага
қўл қўяди. У бизнинг жамоада ажойиб дамларни ўтказди. Парк – ҳақиқий профессионал!", - деди шотландиялик
мутахассис клуб расмий сайтига берган
интервьюсида.
Унинг амалдаги шартномаси яна
бир йил давом этади.
|