Воскресенье, 05.05.2024, 15:36
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 21 » Р.Акрамов: “Ўйин осон кечмайди”
    08:27
    Р.Акрамов: “Ўйин осон кечмайди”
    ЎФФ терма жамоалар маркази техник директори Рустам Акрамов 23 июль куни Қирғизистон терма жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўйин ва умуман қирғиз футболи ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    «Аввало, мен қирғиз футболининг тарихига катта ҳурмат билан қарайман. Уларда ўзига яраша буюк футбол усталари бўлган. Стрельцов, Мерзликин, Султанов, Агеев ва яна бошқалар шулар жумласидан. Ўша пайтларда уларни Москва ва Украинанинг бир қатор клублари ўз сафларига чорлашларига қарамай, бу футболчилар ватанпарварлик намунасини кўрсатган ҳолда Қирғизистонда қолишган, - дея фикрини бошлади Рустам Акрамов. – Мен ФИФА ва ОФК инструктори сифатида Қирғизистонда 5-6 маротаба ўқув курсларини ўтказганман ва шахсан ўзим у ердаги футболнинг ҳолати ҳамда айниқса, футболнинг ривожланиш жараёнига гувоҳ бўлганман. Қирғизистондаги сиёсий вазият, молиявий муаммоларга қарамай, футбол бир дақиқа ҳам ўсишдан тўхтамаган. Балки ўсиш жараёни у қадар юқори суратда амалга ошмаётгандир, лекин асосийси у ерда футбол бор. Биргина ёрқин мисолни келтиришим мумкин. Кант шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган биргина "Абдиш-ота” клуби ва унинг футбол академияси 9та майдонга эга. Шулардан учтаси сунъий қопламали ва қолганлари табиий майдонлар. Майдонларнинг барчаси кўзни қувонтирадиган ҳолатда. У ерда болалар ва ўсмирлар футболига жуда ҳам катта эътибор қаратилмоқда ва ёш истеъдод эгалари етишиб чиқмоқда».

    Ўйин ҳақида тўхталар экан Рустам Акрамов, майдонда кескин кураш кечишини таъкидлаб ўтди.

    "Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ўртасида бўладиган учрашувга тўхталадиган бўлсам, ўйин ўзига яраша қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Уларнинг ўйин фалсафаси менга таниш. Бизга қарши Тошкентдаги учрашувда улар жипс ҳимояланган ҳолда тезкор қарши ҳужумга ўтишади, деб ўйлайман. Бу ишни улар марказий ҳужумчи Мурзоев орқали амалга оширишга урунишади. Бундай ўйин усулида улар кўп маротаба фодаланишган. Жавоб беллашуви ҳақида эса ҳозирча аниқ бир фикр билдириш қийин. Чунки бу кўп томондан дастлабки ўйин натижасига боғлиқ бўлади. Қирғизистон олимпия терма жамоасининг Эрон билан бўлган ўйинларини кузатишга муваффақ бўлдим. Эронда мезбонлар 1:0 ҳисобида устун келишган бўлишса, жавоб баҳсида 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилди. Ушбу ўйинлар шуни кўрсатиб бердики, Қирғизистонда ҳам муносиб авлод вакиллари етишиб келмоқда. Улар орасида анча жиддий футболчилар бор. Яъни, улар ўзига яраша "сюрприз” қилишга қодирлар”.

    "Нима бўлган тақдирда ҳам бу расмий ўйин ва шу боис, у ҳар иккала жамоа учун ҳам осон кечмайди. Бу борада мен футбол ишқибозларини стадионга чорлаб қолардим. Чунки мухлислар стадионда қанчалик кўп бўлса, терма жамоамизни ҳам қўллаб-қувватлаш шунчалик кўпаяди. Ўз навбатида футболчиларимиздан ҳам катта эътибор ва жиддий масъулиятни ҳис қилишларини сўраб қолардим. Лекин рақибга ҳурматни сақлаган ҳолда олдиндан ўйин натижасини башорат қилмаган маъқул деб биламан. Шуни ҳам алоҳида таъкидлашни истардимки, футбол ишқибозлари мазкур учрашувга одатдаги бир ўйин сифатида яхши муносабатд бўлишсин ва меҳмонларни илиқ қарши олишсин. Майдонда рақиблар бир-бирларини аямай кураш олиб боришлари табиий, аммо унинг атрофида дўстона кайфият ҳукмрон бўлиши керак”, - дея ўз фикрини якунлади Акрамов.


    Просмотров: 528 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz