Ёзги трансферлар
чоғида Рафаэль Кариока яна Москванинг "Спартак” жамоасидан таклиф олди. Бу
бразилиялик футболчининг Москва иккинчи бор қайтишидир. 2009 йилда ҳам Кариока «қизил
оқлар” шарафини ҳимоя қилганди. Бироқ мавсум-2009 поёнига етгач, уни ўз
ватанига жўнатиб юборишганди. Орадан шунча вақт ўтиб, Рафаэль «Спартак”ка
қайтди. Бундан фойдаланган «СЭ” ходими футболчи билан жамоанинг Тарсовкадаги
базасида суҳбатлашди.
- Ҳозирги "Спартак” сиз 2009
йилда тарк этган жамоадагн қай даражада фарқ қилади?
- Менимча, вазият яхши томонга ўзгарган. Бироқ натижалар кўнгилдагидек
эмас. Бу ерда кимни айблашни ҳам билмайсан. Лекин кайфиятни туширишга ҳожат
йўқ. Ҳали ҳаммаси олдинда.
- Ижарада ўтказган
йилларингиз сизга нима берди?
- Айтишим мумкинки, Бразилияда
ўтган кунларим яхшилаб ўйлаб олишга мажбур қилди. Натижада ўзим учун керакли
бўлган бир қатор жиҳатларни ўзлаштириб олдим. Мана, ниҳоят яна "Спартак”даман...
-
Аброр БЕК тайёрлади
|