Воскресенье, 05.05.2024, 21:56
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 28 » Равшан Ҳайдаров: “Ғалабаларимиз Ўзбекистонни дунёга танитди”
    08:53
    Равшан Ҳайдаров: “Ғалабаларимиз Ўзбекистонни дунёга танитди”


    Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз поёнига етгач, унда омадли иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоларига бўлган қизиқиш анча ошди. Энди ҳар бир журналист ушбу мундиалда чорак финалга қадар етиб келган йигитларимиз ҳақида мақола тайёрлашни мақсад қилгани бор гап. Биз ҳам ушбу анъанани давом эттиган ҳолда АҚШга қарши кечган учрашувда жароҳат олиб, мусобақанинг қолган қисмини захирада ўтказган Равшан Ҳайдаровдан интервью олиш учун Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани томон йўл олдик. Биз дастлаб, Ҳайдаров таҳсил олган тумандаги БЎФМга ташриф буюрдик.

     

    Ҳайдаров таҳсил олган маскан

    Ушбу даргоҳда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Равшан Ҳайдаров таҳсил олган.  Аниқроғи, айни дамда "Пахтакор” аъзоси саналган ҳимоячига биринчи футбол сирларини шу мактаб мураббийи  Олимжон Юлдашев  ўргатган.

    Айтиш жоизки ушбу мактаб директори  Эркин ака   Орипов Фарғона футболи учун катта ишларни амалга оширмоқда.

    Айни дамда ушбу футбол мактабида 582 нафар ёш футболчилар "миллионлар ўйини” сир-асрорларини ўрганишмоқда. Бу ерда 28 нафар мураббий ишлайди.

    Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби илк бор ташкил қилинганда бу ерда атиги 13 та гуруҳ бор эди. Ҳозирги кунда эса гуруҳлар сони 44 тага етган. Албатта бу ерда мактаб директори Эркин ака  Ориповнинг хизматлари беқиёс. У кишининг елиб югуриши натижасида бугунги кунда футбол мактаби шу даражага етган, десак муболаға бўлмайди.

     

    Равшан бошқалардан ажралиб турарди

    Мактаб билан танишиб чиққач, Равшан Ҳайдаровнинг биринчи  мураббийи Олимжон Юлдашев билан ҳам қисқача суҳбатлашдик.

    -  Шогирдингиз болалигида қандай бўлган. Бошқалардан алоҳида ажралиб турармиди?

    - Ҳа. У бошқалардан ажралиб турарди. Ўз устида тинимсиз ишларди. Буладиган бола бошидан билинади деганларидек, Равшаннинг келажаги порлоқ эканлиги билинарди.

    -  У футбол мактабига ўзи келганми, ёки?

    - Албатта, бизнинг футбол мактабда болаларни хоҳишига қараб оламиз. Менинг болаларга  берадиган биринчи саволим, сен футболга қизиқасанми, сен бу ерга ўз хоҳишинг билан келдингми, бўлади. Агар у менинг саволаримга жавоб бера олмаса, уни мактабимизга қабул қилмаймиз. Футболчи аввало шу ўйинни севиши керак.  Булмаса ундан ҳеч нарса чиқмайди.

    - Айтганча, Равшан Ҳайдаров қандай қилиб Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига бориб қолган? (Бу саволга мактаб директори Эркин ака Орипов жавоб берди)

    -  2007 йилда биз 1994 йилда туғилган футболчилар орасида Фарғона вилоятида биринчи ўринни олиб, Олмалиқда ўтган Республика биринчилигида қатнашганмиз. Ўшанда бизнинг жамоа тўртинчи ўринни олганди. Ярим финал баҳсидан кеийн Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси устози Алексей Евстафеевга Равшан Ҳайдаровнинг сайи-ҳаракатлари маъқул келган экан. У мени ёнига чақириб, Равшанни терма жамоага олишини айтди. Ўша пайтда менинг қанчалик қувонганимни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди. Мен Равшанни уч кун давомида жўнатишимни айтдим. Шу кунлар оралиғида Евстафеев менга қунғироқ қилиб, Ҳайдаровни тезроқ Тошкентга олиб боришимиз лозимлигини айтди. Дарҳол унинг ҳужжатларини тайёрлаб, пойтахтга жўнатиб юбордим.

     

    Учкўприк тумани болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳақида тўлиқ маълумот:

    Ташкил топган вақти: 1997 йил 1 май.

    Манзили: Соғлом авлод кўчаси 5-уй, Марказий ўйингоҳ.

    Директор: Орипов Эркинжон Холматович.

    Илмий бўлим мудири: Мелиқўзиев Соҳибжон Набиевич.

    Услубчи: Эшонқулов Шавкатжон Мамашокирович.

    Мураббийлар жами: 28 нафар.

    Шундан: 17 нафар соатбай, 15 нафар олий маълумотли мураббийлар.

    Гурухлар сони: 44 та.

    Шуғулланувчилар сони: 582 нафар.

    Илғол мураббийлар: Олимжон Юлдашев, Бахтиёр Негматов, Бахтиёр Юлдашев, Шавкат Мамдалиев, Хуршид Шокиров, Шуҳрат Солиев, Мансур Тиллев, Умар Жўраев.

     

    Равшан Ҳайдаров : "Жароҳат футболчининг ашаддий душмани»

    Очиғини айтиш керак, ушбу футбол мактабидаги ишларни кўриб ҳавасимиз келди.

     Равшан Ҳайдаров ҳукуматимиз томонидан рақбатлантилиганидан кейин ушбу максанга келаётганлар сони ошиб кетди. Ҳа, ўсмирларимиз футболга бўлган қарашни буткул ўзгартириб юборишди.

    Сафаримизнинг иккинчи қисми қаҳрамонимиз хонадонида ўтди. 

    Бизни қаҳрамонимизнинг ўзи илиқ кутиб олди.

    - Равшан аввало, Мексика таассуротлари билан ўртоқлашсангиз...

    - Мексикадан олган таассуротларимни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди. Ростини айтиш керак у ерга борган илк кунларда бизни кўпчилик танимасди. Шунда йигитлар билан маслаҳатлашиб ўзимизнинг ўйинларимиз орқали буларга Ўзбекистонни танитамиз деб аҳд қилдик.  АҚШни доғда қолдиргач, кўча-куйда ҳамманинг оғзида Ўзбекистон деган сўз эди. Бу эса бизга  қўшимча куч ато этди.

    - Жароҳат олган пайтингизда кўнглингиздан қандай кечинмалар ўтди.

    - Буни ўзимдан бошқаси ҳис эта олмаса керак. Аввалига жароҳатмм у қадар жиддий эмас деб ўйладим. Шунинг учун оёғимга гипс солишмоқчи бўлганларида унамадим. Мен ўйнайман деб туриб олдим. Афсуски, эртасига умуман юра олмадим. Натижада мен учун мундиал якунига етди. Шундай бўлса-да, йититларда далда бериб турдим. Бундай мусобақада жароҳат олиб сафдан чиқиш жуда аламли ҳолат.

    Ростини айтсам, Махситалиев гол киритгач, уни менга бағишлашини кутмагандим. Лекин Аббос бу қилиғи орқали менга руҳий далда берди. Бунинг учун ундан бир умр миннатдорман.

    - Эшитишимизча, мундиал пайтида Аббосбек билан битта хонада истиқомат қилган экансиз?

    - Ҳа шундай. Осиё чемпионати пайтида ҳам биз битта хонада яшаган эдик. Умуман олганда, Махситалиев билан алоқаларимиз жуда яхши. Бир-биримизни сўзсиз тушунамиз.

    - Тан олиш лозим, Янги Зеландиядан учралган мағлубиятдан кейин кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлганди. Бироқ сизлар кейинги ўйинларда ўзларингда куч топа олдиларинг…

    - Бу мундиалдаги биринчи учрашувимиз эканлиги боис, тушкунликка тушмадик. Сабаби, биз учун ҳаммаси олдинда эди. Айнан шу нарсани мураббийларимиз бизгатушунтиришди. Бундан ташқари, АҚШга қарши учрашувда таркибимиз Махситалиев ва Раҳмонов қўшилганди.

    - Бироқ америкаликларга қарши ўйин сиз учун омадсиз кечди.

    - Тўп учун курашаётган пайтда ерга ноқулай йиғилдим ва оёғим қайрилиб кетди. Бу каби ҳолатлар футболда тез-тез учраб туради. Менимча, футболчининг ашаддий душмани жароҳат деб бекорга айтишмаса керак.

    - Мундиалдаги қайси учрашув сизлар учун қийин кечди?

    - Гуруҳ босқичининг иккинчи турида АҚШга қарши кечган баҳс. Ҳаммаси айнан мана шу ўйинга боғлиқ эди. Кучли босим остида майдонга тушгандик.

    - Нисбатан енгилроқ бўлган ўйин ҳам бўлдими?

    - Нимчорак финалда Австралия билан бўлган баҳсда йигитлар ҳеч қандай босимсиз майдонга тушишди. Чунки, кўпчилик "яшил қитъа” вакилини доғда қолдиришимизга ишонарди.

    - Уругвайга қарши ўйинда ўсмирларимизга нима етишмади?

    - Футболда омаднинг роли катта. Йигитлар тезкор гол киритишга интилишди. Агар биринчи бўлиб гол киритганимизда ярим финалга чиқишимиз мумкин эди. Лекин футболда мана шундай мағлубиятлар ҳам учраб туради. Буни тўғри тушуниш керак.

    - Ўша баҳсда мен майдонда бўлганимда мағлубиятга учрамасдик, деган хаёлга бордингизми?

    - Шундай фикрлар ҳам йўқ эмасди. Аммо тақдирнинг бу синовига чидашдан бошқа иложим йўқ эди. Биз инсонлар эрта нима бўлишини билмаймиз. Шундай экан бу каби синовларга тайёр туришимиз керак.

    - Мундиал давомида деярли ҳамма қитъа вакиллари билан ўйнадиларинг. Сизда қайси минтақа футболи маъқул келди.

    - Истаймизми, йўқми барибир Европа футболини мақтаймиз. Уларда ҳаммаси яхши йўлга қўйилган. Техника ҳам тактика ҳам. Қолган қитъа вакилларида бундай деб бўлмасди.

    - Ўзбекистондан ташқари, қайси терма жамоа ўйиннини кўзатдингиз?

    - Бундай иссиқ ҳавода Японлар қандай тўп суриши менга қизиқ эди. Лекин уларга ҳам қойил қолиш керак.

    - Келажакдаги режалар қандай?

    - Олдин жароҳатимдан қутулишим керак. Кейин бир гап бўлар. Мақсадим «Пахтакор”да ўйнаш ва турли терма жамоалар билан яна жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этиш.

    Маълумот учун:

    Равшанжон Ҳайдаров Йигитали ўғли

    Туғилган санаси ва жойи : 1 июнь 1994 йил.

    Фарғона вилояти Учкўприк тумани.

    Амплуаси: ҳимоячи

    Севимли футболчиси: Стивен Жеррард

    Ёқтирган жамоаси : "Ливерпуль”

    Ўзбекистон ва Англия терма жамоалари мухлиси

    Ҳаётдаги шиори: "Ҳеч қачон ўзлигингни унутма”

     

    Йигитали  Мирзаев: "Ўғлим билан фахрланаман”

    Ҳар бир ота-онанинг орзуси - фарзандининг ютуқларини кўришдан иборат. Айни дамда Йигитали ака Мирзаев ҳам ўз орзусига етган оталардан бири. Сабаби, унинг ўғли Равшанжон Ўзбекистон деган диёрни яна бир бор бутун дунёга танитди. Юртимизда мана шундай  оталар кўпайишини истаймиз.

    - Мен ўғлим билан фахрланаман, дейди Йигитали ака қувончини яшира олмай.

    Равшан жароҳат олган пайтида бошқача бўлиб кетдим. Деярли ҳар куни унинг аҳволидан хавотирланардим. Мен иш юзасидан мундиал баҳсларини юртимиздан узоқда куришга мажбур бўлдим. Юртбошимиз томонидан қаҳрамонлар учун махсус совринлар беришини эшитиб чидай олмадим. Дарҳол уйга қайтишга қарор қилдим.

    - Ростини айтинг, болалигида Равшанни футболга борма, у сенга нон берадими, деганмисиз?

    - Ҳа, бир неча бор унга спортнинг бошқа турлари билан шуғулланишини айтганман. Лекин у ўз билганидан қолмаган. Равшан болалигидан футболга меҳр қўйганди. Бўш вақт топдим дегунча тўп ортидан югурарди. Бора-бора футбол ҳаётининг мазмунига айланди. Кейинчалик унга шароитлар яратиб беришга қарор қилдим. Мана биринчи мураббийларига раҳмат. Ўғлимни шу даражага етказиб беришди.

    Юқорида айтганимиздек, АҚШга қарши ўйиндан сўнг, Равшанбек Ҳайдаров жиддий жароҳат олганди. Бу иқтидорли ҳимоячининг оёқлари Ўзбекистон учун синди. Гипс солингач, Ҳайдаров турнирда бошқа ўйнай олмаслигини билиб, сиқилди, кўзига ёш келди. Биринчиси амал ёшлари бўлса иккинчиси қувонч ёшлари. Унинг кўз ёшлари эса Мексика заминида қолиб кетди.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Просмотров: 684 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz