Воскресенье, 05.05.2024, 17:39
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 30 » РАВШАН ҲАЙДАРОВ: «Савичсиз ҳужум чизиғи кучсизланиб қолмайди»
    10:38
    РАВШАН ҲАЙДАРОВ: «Савичсиз ҳужум чизиғи кучсизланиб қолмайди»



    Бугун мамлакатимизнинг беш шаҳри стадионида Ўзбекистон ХХ миллий чемпионати олий лига жамоаларининг иккинчи давра баҳсларига старт берилади.

    14-турнинг марказий учрашувларидан бири Тошкентда «Пахтакор» ва «Андижон» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Биринчи даврада имкониятни бой берган «шерлар» мағлубият ўчини олишга ҳаракат қилишлари тайин. Биз бўлажак ўйин олдидан «Пахтакор» бош мураббийи Равшан Ҳайдаров билан суҳбатда бўлдик.

    - Равшан ака, эртага жамоани муҳим ўйин кутиб турибди. Биринчи даврадаги аламли мағлубият ҳали ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак. Қолаверса, иккинчи даврани муваффақиятли бошлаб олиш ҳам муҳим хисобланади. Жамоангиз масъулиятли ўйинга қай даражада тайёр?

    - Биз нафақат «Андижон»га қарши кечадиган ўйинга, балки бутун бошли иккинчи даврага ҳозирлик кўрдик. Давралар оралиғидаги машғулотлар Чимён ва Қибрайдаги қароргоҳимизда олиб борилди. Жароҳатланганлар аста-секин сафга қайтишяпти. Бу мураббий сифатида мени қувонтиряпти.

    - Эшитишимизга қараганда, Душан Савич «Пахтакор»ни тарк этибди. Жамоа тўпурарини олиб қолишга ҳаракат қилмадингизми?

    - Савичнинг шартномаси ўз якунига етганди. Футболчининг хоҳишига қарши бора олмадик. Менимча, ҳар бир мураббий ўз қўл остида шундай тўпурар ҳужумчи ўйнашини истайди. Начора, футболчининг қарорини ҳурмат қиламиз.

    - Душаннинг ўрни қанчалик билиниши мумкин?

    - Савичнинг кетиши билан ҳужум чизиғимиз кучсизланиб қолмайди. Унинг ўрнини тўлдирамиз. Биринчи галда ички захираларимизга мурожаат қиламиз. Бир йил давомида жароҳати сабаб футбол ўйнамаган Фарҳод Тожиев, ниҳоят, сафга қайтди. Унга катта умид боғлаяпман. Ҳозир у ўз устида тинмай ишлаяпти. Ўзи ҳам имкон қадар тезроқ аввалги спорт формасига қайтишни хоҳлаяпти. Қолаверса, 1-даврада ўз имкониятларини тўлиқ намойиш қила олмаган ҳужумчиларимиз Темурхўжа Абдухолиқов, Алишер Азизов ва Санъат Шиховлар ўзларини кўрсатишлари керак. Ўйлайманки, 2-даврада ҳужум чизиғимиз кучаяди.

    - Жамоа сардори Боян Миладиновичнинг жароҳати қанчалик жиддий?

    - Боян танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида уйига жўнаб кетганди. Бугун у клуб ихтиёрига етиб келди. Белидаги жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Муолажаларни Сербияда олди. Лекин эртанги ўйинда майдонга туша олмаса керак. Ҳозир майдонга туширсак, жароҳатини жиддийлаштириб олиши мумкин.

    - Ўруновнинг ҳолати қандай? У жароҳатидан фориғ бўлдими?

    - Ғулом индивидуал тарзда шуғулланяпти. Ундан ҳам умидим катта.

    - Машғулотларда тунислик уч нафар легионерни учратгандик. Уларнинг тақдири нима бўлди?

    - Ҳақиқатан ҳам уч нафар тунислик легионерни кўрикдан ўтказаётгандик. Ҳозирча бу борада якуний қарорга келмадик. Легионер ўз номига яраша маҳаллий футболчидан камида бир бош баланд бўлиши керак. Лекин мен бу таърифни тунислик футболчиларга нисбатан ишлата олмайман.

    -Гапингиздан шу нарса англашил-яптики, тунислик легионерларга жавоб бериб юборилади?

    - Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Боз устига уч футболчидан иккисининг ёши 29 да экан. Бунинг ўрнига ўзимизнинг маҳаллий ёшларга эътибор қаратсам, бундан миллий, олимпия ва ёшлар терма жамоалари ҳам катта фойда кўради.

    - 2 август куни Фарғонада «Нефт-чи» жамоасига қарши Ўзбекистон Кубогининг муҳим ўйини бўлиб ўтади. 3-4 кун оралиғида иккита мураккаб ўйинни ўтказиш қийинчилик туғдирмайдими?

    - Начора, ўйнашга мажбурмиз. Бу ПФЛ қарори. Бошқа жамоалар ҳам шу санада ўйнашади-ку. Ҳамма учун бир хил шароит...

    Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
    Просмотров: 471 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz