Воскресенье, 05.05.2024, 13:10
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 21 » Равшан Ҳайдаров : “Жароҳат футболчининг ашаддий душмани»
    08:31
    Равшан Ҳайдаров : “Жароҳат футболчининг ашаддий душмани»


    Мексикадаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз поёнига етгач, унда омадли иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоларига бўлган қизиқиш анча ошди. Энди ҳар бир журналист ушбу мундиалда чорак финалга қадар етиб келган йигитларимиз ҳақида мақола тайёрлашни мақсад қилгани бор гап. Биз ҳам ушбу анъанани давом эттиган ҳолда АҚШга қарши кечган учрашувда жароҳат олиб, мусобақанинг қолган қисмини захирада ўтказган Равшан Ҳайдаровдан интервью олиш учун Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани томон йўл олдик.  

    - Равшан аввало, Мексика таассуротлари билан ўртоқлашсангиз...

    - Мексикадан олган таассуротларимни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди. Ростини айтиш керак у ерга борган илк кунларда бизни кўпчилик танимасди. Шунда йигитлар билан маслаҳатлашиб ўзимизнинг ўйинларимиз орқали буларга Ўзбекистонни танитамиз деб аҳд қилдик.  АҚШни доғда қолдиргач, кўча-куйда ҳамманинг оғзида Ўзбекистон деган сўз эди. Бу эса бизга  қўшимча куч ато этди.

    - Жароҳат олган пайтингизда кўнглингиздан қандай кечинмалар ўтди.

    - Буни ўзимдан бошқаси ҳис эта олмаса керак. Аввалига жароҳатмм у қадар жиддий эмас деб ўйладим. Шунинг учун оёғимга гипс солишмоқчи бўлганларида унамадим. Мен ўйнайман деб туриб олдим. Афсуски, эртасига умуман юра олмадим. Натижада мен учун мундиал якунига етди. Шундай бўлса-да, йититларда далда бериб турдим. Бундай мусобақада жароҳат олиб сафдан чиқиш жуда аламли ҳолат. Буни шу куйга тушганларгина билишади.

    Ростини айтсам, Махситалиев гол киритгач, уни менга бағишлашини кутмагандим. Лекин Аббос бу қилиғи орқали менга руҳий далда берди. Бунинг учун ундан бир умр миннатдорман.

    Просмотров: 506 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz