Мадриднинг "Реал" клуби Бразилиянинг "Сантос" жамоаси ҳужумчиси Неймарни сотиб олишга муваффақ бўлди. AS нашри томонидан хабар қилинишича, "Қироллик клуби" иқтидорли ҳужумчи учун 45 миллион евро тўлашга рози бўлган.
Футболчининг ўзи "Реал"да йилига беш миллион евро миқдорида даромад қилади. Бундан ташқари, футболчининг номи билан боғлиқ даромадларнинг тенг ярми ҳам Неймарнинг ҳисобига ўтказилади. Бундан ташқари, мадридликлар раҳбарияти футболчининг шу вақтга қадар реклама ташкилотлари билан тузган шартномаларига даҳл қилмасликка сўз берганлар.
Бразилиялик ҳужумчи ушбу реклама шартномаларидан йилига 4.5 миллион евро даромад қилади. Унга кўра, Неймар спорт кийимлари, қувват берадиган ичимликлар, уяли алоқа ва турли хил маиший буюмларни тарғиб қилиб келади.
19 ёшли Неймар "Сантос" клубининг асосий таркибида 2009 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Бу вақт оралиғида футболчи Бразилия чемпионатида 64 та учрашувда майдонга тушган ва 27 та гол киритишга муваффақ бўлган.
neymar otgani yahwi, lekn man bowqa narsani etmohchidim. O fargonali muhlislar d.yorbekov haqida nito gapiriwi bas qilarsila! Wu saytdayam uni neftchga qabul qiliwmaganini yoziwudiku..: paxtakorda davlatka omad!