"Бавария” ярим ҳимоячиси Франк Риберининг айтишича, унинг жамоа устози
Юпп Хайнкес билан муносабати аъло
даражада ва у Мюнхенда ўзини яхши ҳис этмоқда.
"Мен "Бавария”да бахтлиман. Қолаверса оиламга ҳам Мюнхенда яшаш ёқяпти.
Ҳаммасидан ҳам жамоадаги дўстона муҳит менга манзур бўлмоқда.Асосийси, бош
мураббий менга кўпроқ ишонмоқда. Тан олиш лозим, Ван Гал билан суносабатларим у
қадар яхши эмасди. Буларнинг барчаси ўтмишда қолгани рост бўлсин”,- дейди
франциялик футболчи УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.
|