Воскресенье, 05.05.2024, 17:41
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 28 » Роман Павлюченко: “ЖАРдаги йиғиндан кўнглим тўлмади”
    10:22
    Роман Павлюченко: “ЖАРдаги йиғиндан кўнглим тўлмади”


    Россия терма жамоаси ҳужумчиси Роман Павлюченко "СЭ” газетаси мухбири билан қилган мулоқот чоғида мавсумолди йиғинлар ҳақида сўзлаб берди.

    - Жанубий Африкадаги йиғин қандай ўтди?

    - Жуда қийин бўлди. Мавсум арафаси бўлганлиги боис, бир қатор муаммоларга дуч келдик. Қолаверса, юир бир неча соатни йўлда ўтказдик.

    - Мавсумолди йиғилар сизга қандай фойда беради. Умуман мазкур йиғинлар сизға ёқадими?

    - Албатта, менга ёқади. Ўтган йилги биз АҚШда йиғин ўтказгандик. Бу ерда ўзим учун кўп нарсаларни кашф этдим.  

    - Таътилни қандай ва қаерда ўтказдингиз?

    - Дам олиш кунларни мазмунли ўтказишга ҳаракат қилдим. Франциядаги дўстларимни куриб келдим. Бундан ташқари, Туркияга ота-онам олдига боришга ҳам улгурдим.

    Умуман олганда, ўзимни яхши ҳис этяпман. Янги мавсум олдидан кайфиятим аъло даражада.

    - ЖАРда бўлиб ўтган йиғинда учта маҳаллий клублар билан ўртоқлик учрашувларни ўтказдинглар...

    - Ҳа, у ерда кичик бир турнирда қатнашдик ва охирги ўйиндагина ғалаба қозондик, холос.

    - Дастладки икки учрашувда сиз бир тайм ўйнадингиз

    - Ҳамма 45 дақиқа тўп сурди. Бошида қийин бўлди. Шу орқали ортиқча зўриқишлардан халос бўлдик. Учинчи баҳсга келиб ҳаммаси жойига туша бошлади.

    - Шунинг учун, сиз фақат охирги йигирма дақиқада майдонга тушдингизми?

    - Йўқ. Бунинг бошқа сабаби бор ва бу ҳақида ҳозир гапиришнинг мавриди эмас. ЖАРда захирадан майдонга тушишимни билардим. Лондонга қайтгач, "МК Донс”га қарши ўйинда бош мураббий мени асосий таркибда майдонга туширди.

    - Мавсумдаги дастлабки голларингизни қандай киритдингиз?

    - Доимгидек, мен ўз усулимда рақибни чалғитдим ва гол урдим.

    - Англияда ўзингизга яхши ҳис этяпсизми?

    - Бўлмасам-чи. Бу ерда футбол ўйнаш мумкин (кўлади).

    - 10 август куни Москвада ҳам бу ҳолатни ҳис этасизми?

    - Сербияга қарши кечадиган ўртоқлик учрашувини назарда тутияпсизми? Ушбу учрашув ҳам жуда муҳим, лекин мен бор кучимни Европа чемпионати саралаш баҳсларига асраб қўяпман. 2-6 сентябрь кунлари бизлар учун иккита муҳим учрашув бор. Македония ва Ирландияшга қарши. Менинг фикру хаёлим шу йўинларга қаратилган.

    - Иккинчи терма жамоа ҳақида эшитдингизми?

    - Ҳа.

    - Бу ғоя сизга ёқдими?

    - Билмадим.

    - Унга таклиф этилган ўйинчилар тўғрисида нима дея оласиз?

    -  Кучли футболчилар бор. Дзюба, Камбаров буларнинг вқақти келади ҳали.

    - Клуб билан тузган шартномангиз ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз?

    - Кечирасиз бу ҳақда ҳозир аниқ бир гап айта олмайман.

    Аброр БЕК тайёрлади

     

    Просмотров: 528 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz