"Ростов"га кучимиз етмади
Австрияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси Россиянинг "Ростов” клуби билан назорат учрашувини ўтказди. Ўйинда терма жамоамиз 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради, бу ҳақда "Ростов” клуби расмий сайти хабар берди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида рақибларимиз дарвозамизга учта жавобсиз тўп киритишга эришдилар. Россияликлар сафида Адамов дублга эришган бўлса, Янков яна бир голни киритиди. Иккинчи бўлимда эса вакилларимиз икки бор тўп киритиб йирик мағлубиятдан қутулиб қолишди.
"Ростов” – Ўзбекистон 3:2
|