Воскресенье, 05.05.2024, 22:43
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Июль » 30 » Садриддин Абдуллаев яна «Локомотив»да
    08:22
    Садриддин Абдуллаев яна «Локомотив»да


    Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган «Локомотив» жамоасида селекция ишлари ҳам яхши йўлга қўйилган. Айни пайтда Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида ўқув-машғулотлар олиб бораётган темирйўлчилар бир қатор ёш ва умидли футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда. Тошкент шаҳар биринчилигида қатнашаётган «Локомотив-2» таркибида ўзларини кўрсата олган бу ёшлардан жамоанинг умиди катта. Шу билан бирга машғулотларда бир қатор тажрибали футболчилар ҳам қатнашмоқда. Чунончи, ўтган ҳафтада жамоа машғулотларига «Шўртан» клуби томонидан трансферга қўйилган ярим ҳимоячи Садриддин Абдуллаев келиб қўшилди. Ёдингизда бўлса, бу футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам айнан «Локомотив» жамоаси шарафини ҳимоя қилганди. Шунингдек, жамоада яна бир таниқли футболчи Александр Сидоров кўрикдан ўтмоқда. У биринчи босқичда «Дўрмон-Спорт» жамоаси сафида ҳаракат қилган эди. Уларнинг жамоада қолиш-қолмаслиги яқин кунларда ҳал бўлади. Бундан ташқари жароҳати боис мавсумнинг биринчи ярмини ўтказиб юборган Анвар Бердиев ҳам умумий гуруҳда машғулотларда қатнашмоқда.

    Просмотров: 610 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz