Пятница, 17.05.2024, 16:21
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Сентябрь » 10 » Сергей Арслонов: “Жисмоний томондан енгилганимиз йўқ”
    10:11
    Сергей Арслонов: “Жисмоний томондан енгилганимиз йўқ”



    "Бунёдкор” - "Қизилқум” (3:1) учаршувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Қизилқум” устози Сергей Арслонов ўз жамоаси ўйинини анча чуқур таҳлил қилиб берди.

    - Аввало "Бунёдкор” аъзоларини чиройли ўйин ва ишончли ғалаба билан табриклаб ўтмоқчиман. Биз "Бунёдкор” ўйинини яхшилаб ўрганиб чиққандик. Рақибни қанотлардан ўткир ва тезкор ҳужумларга ўтишини билардик. Айнан шу жиҳатларга асосий эътибор қаратиш кераклигини шогирдларимга уқтиргандим. Дастлабки 20 дақиқа давомида берилган кўрсатмалар ёмон бажарилгани йўқ. Афсуски айнан қанотдан ташкил этилган ҳужум оқибатида биринчи голни ўтказиб юбордик. Сўнг Любинскийнинг ҳатосини Карпенко кечирмади. Ҳимоячиларимизга эътирозим бор – улар кўп ҳолларда ҳато қилишди. Ҳатто ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб, ўйин суръатини ўзгартираётган пайтимизда яна ҳимоячиларимиз панд бериб қўйишди. Ярим ҳимоячиларимиз фаол ўйнашди. Леонид Кошелев ва Алексей Николаев сингари тажрибали футболчиларимиз катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди. Ҳужумчиларимиз – Бахритдин Ваҳобов ва Жафар Ирисметов ўйин бошларида "Бунёдкор” ҳимоячиларига етарлича ташвиш туғдириб туришди. Бизнинг жамоа жисмоний томондан олиб қараганда рақибга енгилгани йўқ.

    Чемпионат ўйинларида юзага келган узун танаффус бизнинг юқори кайфиятимизга таъсир кўрсатди?

    Клуб раҳбарлари жамоа олдига нафақат олий лигада жон сақлаб қолишни, балки имконият бўлса юқорироқ поғоналарни банд этиш вазифасини қўйишган. Ўйлайманки, мавсум охирларида муваффақиятли иштирок этиб, олдимиздаги вазифани тўлиқ бажара оламиз, - деди "Қизилқум” устози Сергей Арслонов.


    манба : fcbunyodkor.com
    Категория: Олий лига | Просмотров: 575 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz