Санкт - Петербургнинг "Зенит” жамоаси 30 ёшли ярим ҳимоячи Роман Широков билан Янги битим имзолади. Унга кўра, Широков 2014 йилнинг 30 июнь кунига қадар «Зенит” аъзоси
саналади.
Футболчилик фаолияти давомида «Сатурн”, "Рубин” ва "Химки” жамоалрида
тўп сурган ярим ҳимоячи 2007 йилда Санкт-Петербургга кўчиб ўтганди.
Питерликлар сафида Шикоров
73 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 11 та гол киритган.
Роман Россия терма жамоаси таркибда 13 та ўйин ўтказиб, икки бор рақиб
посбонини «хафа” қилган.
|